Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Нодир Қўйбоқов: “Зомин”да молиявий муаммолар бор” News

Нодир Қўйбоқов: “Зомин”да молиявий муаммолар бор”

Про лига иштирокчиси “Зомин” клуби бугунги кунда турнир жадвалининг охирги ўринини эгаллаб турибди.

Жамоа кўрсатаётган натижалар яхши деб бўлмайди. Хўш, натижаларнинг салбий кўриниш олишига нима сабаб бўлаётгани юзасидан жамоа ҳимоячиси Нодир Қўйбоқов фикрларига қулоқ тутдик. 

 Маълумот учун, Нодир Қўйбоқов шу вақтга қадар “Сўғдиёна” ёшлар жамоасида ўйнаб келган. Мавсум бошида “Зомин” клубига келиб қўшилган эди. 


- Нодир, “Зомин” бугунги кунда Про лигадаги ҳолати яхши эмас. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Мавсумни яхши бошлагандик. Лекин кейинчалик натижаларимизда пасайишлар кузатилди. Бунга нима сабаб бўлаётганини ҳозир аниқ айта олмайман. Албатта, қайд этаётган натижаларимиз яхши эмас ва бундан мухлисларимиз ҳам норози.

- Молиявий ҳолат қандай?

- Албатта, молиявий муаммоларимиз бор. Буни яшириб ўтирмоқчи эмасман.

Жамоада яхши футболчилар кўп. Ўйлайманки, иккинчи даврада натижаларимиз ижобий кўриниш олади. Бу ҳолатда қолиб кетмоқчи эмасмиз. Вазиятни яхшилаш ва натижаларимиз билан мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Ҳозирги ҳолатимиз вақтинчалик дея оламан.

- Ортда қолган 13 турда энг қийин ўйин кимга қарши кечди?

- Про лигада бирорта ўйин осон кечмаяпти. Ҳар бир баҳс ўзига яраша қийин ўтмоқда. Энг қийин ўйин деб, назаримда, “Турон”га қарши ўз майдонимизда ўтказган баҳс бўлди. 

- “Сўғдиёна” ёшларида ўйнаб келгансиз. Асосий таркибга қўшила олмаганингизга нима сабаб бўлди?

- Тажриба етишмади дея оламан. Жамоанинг асосий таркибида жиддий рақобат бўлиб келган. Ҳозирда ҳам анча кучли ҳимоячилар тўпланишган. Менда бу борада тажриба етишмади ва шу сабабли ҳам асосан ёшлар жамоасида ўйнаб келдим.

- Жамоада яхши ҳимоячилар тўпланишган деб айтдингиз. Қайси бир ижрочиларнинг ҳаракатлари сизга ёқади?

- Элёр Орифов ва Сардор Қулматов ўйинлари менга маъқул келади. Тўғри, иккисининг ўйин услуби бошқача. Лекин иккисида ҳам ўзингиз учун нимадир олиш имкони бор. Хуллас, мен бу футболчиларни кузатиб келаман.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Биринчи навбатда Суперлигада дебют қилишни мақсад қилганман. Шу вақтгача Суперлигада ўйнамаганман. Шунингдек, терма жамоа либосида ўйнаш орзусидаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика