Latest news

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  288 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  21 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Нодир Мавлонов: "Андижонлик мухлислар мени Роналду деб чақиришарди" News

Нодир Мавлонов: "Андижонлик мухлислар мени Роналду деб чақиришарди"

Ўтган мавсум "Андижон" сафидаги ўйинлари орқали мухлислар эътиборига тушган Нодир Мавлонов ҳақида эшитган бўлсангиз керак.

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Андижон" - "Навбаҳор" билан ўйинда чамаси 25 метрлардан ажойиб гол уришга муваффақ бўлган Нодир Мавлонов бу йил Суперлигада, "Бунёдкор" таркибида ўйнайди. Андижонлик мухлислар томонидан "ўзбек Роналдуси" деб аталган футболчи билан суҳбатлашдик.


Футболга кириб келиши ҳақида
1996 йил Наманган вилоятида туғилганман. Ёшлигимдан кўпчилик болалалар каби кўчада футбол ўйнаб юрардим. Ҳеч қайси футбол мактабига бормаганман. Мўминжон Мажидов қўл остида шуғулланиб турардим холос. Ҳозирги кунда Мўминжон ака ҳакамлик қилаяптилар. 2008 йилда Сергей Лушан "Бунёдкор" академияси учун ҳар бир вилоятдан иқтидорли болаларни йиққан эди. Намангандаги мусобақада менинг ҳаракатларим Сергей Ивановичга маъқул келган ва Тошкентга таклиф қилганлар. Сергей Лушанга чуқур миннатдорчилигимни билдираман, ёшлигимдан тарбиялаб мана шу даражага олиб чиқдилар.

Шу тариқа "Бунёдкор" академиясидаги фаолиятим бошланди. 2015 йилга қадар шу ерда ўйнадим. Академияда Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов каби футболчилар бирга ўйнаганмиз ва катта бўлганмиз. "Бунёдкор" ёшлар жамоасида кетма-кет уч йил Ёшлар лигаси чемпиони бўлдим. 2016 йил "Навбаҳор"да ижара асосида тўп тепдим ва яна "Бунёдкор"га қайтдим. Ўтган мавсум ПРО-лигада "Андижон" сафида ижарада ўйнадим.



Жарима зарбалари ҳақида
Менимча бу туғма бўлса керак. Чунки ёшлигимдан зарбам жуда кучли эди. Кўпинча зарба берганимдан кейин мураббийлар менинг ёшимга ишонишмас эди. Ёш бола бунчалик узоққа зарба бера олмайди дейишарди. Аммо туғма экан деб бемалол юрмайман, машғулотларда жарима зарбалари устида алоҳида ишлайман. Меҳнат қилмасангиз туғма қобилият ҳам йўқолиб бораверади.

"Бунёдкор"нинг бу йилги мақсади ҳақида
2019 йилги мавсумни "Бунёдкор" сафида бошлайман. Бу клубнинг мақсади доим битта бўлган - чемпионлик! Худо хоҳласа бу йил "Бунёдкор" билан бирга чемпион бўламиз деб умид қиламан. Вадим Абрамов жуда тажрибали, профессионал ва хотиржам мураббий ҳисобланади. У пас ўйнашни ёқтирадиган мураббий, шу боис "Бунёдкор"га жуда ҳам мос тушади. Вадим Карленовичдан кўп нарсалар ўрганаяпман. Аслида универсал ўйинчиман. Ярим ҳимояда ҳам, ҳимояда ҳам ўйнайвераман. Ҳозирда Абрамов мени ҳимояда ўйнатмоқда, демак шу ерда фойдам кўпроқ тегмоқда.



Орзуси ва кумири

Менимча ҳар бир ёш футболчининг орзуси бир кун келиб миллий терма жамоа сафида ўйнаш бўлса керак. Менининг энг катта орзум Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўйнаш ва жаҳоннинг кучли клубларида тўп тепиш.

Кичкиналигимдан Криштиану Роналдуга ўхшашни истайман. Ўтган йил "Андижон"да ўйнаганимда мени кўпчилик айнан Роналду диб чақиришарди. Бундан албатта хурсанд бўлардим. Шу ўринда андижонлик мухлислар ҳақида айтиб ўтишни истардим. Уларга ҳам катта раҳмат, ҳар бир ўйиндан сўнг жамоани қўллаб туришди. Уларни жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қиламан.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Қуйида Нодир Мавлоновнинг айрим голларини томоша қилишингиз мумкин. КЎЧИРИБ ОЛИШ


TAS-IX 

 


TAS-IX эмас




Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика