Нодир Элибоев: "Сўнгги паллада маҳоратимиз етишмагани сезилиб қолди"
03 feb 2021 21:20
News
Нодир Элибоев: "Сўнгги паллада маҳоратимиз етишмагани сезилиб қолди"
Учрашувдан сўнг терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдириб ўтди.
"Сўнгги паллада маҳоратимиз етишмагани сезилиб қолди. Бугун кечагига нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Бу билан рақибни суст ўйнади демоқчи эмасман. Аргентина ҳам бугун кўпроқ тер тўкди. Биз тўпни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Биринчи ўйиндан кейин тўрт нафар ўйинчимиз жароҳат олган эди. Шунга қарамай қолган футзалчилар ўзларини яхши томондан кўрсата олишди. Дейлик, Дилшод Раҳматов асосий ўйинчимиз. Лекин, бугун унинг ўрни билингани йўқ. Демак, биз тўғри йўлдамиз.
Бугун намойиш қилган ўйинимиз кўпчиликка ёқди, деб ўйлайман. Рустам Умаровга ўринбосар йўқ деган мавзуни ёпамиз. Ўзбекистонда яна дарвозабонлар етишиб чиқаётганига амин бўлдик.
Аввалги йиғинларда Африка чемпиони, мана бугун Жаҳон чемпиони билан ўйнадик. Секин-аста ривожланяпмиз.
Аргентина терма жамоаси бугун биринчи ўйинга қараганда кучлироқ бўлиб тушишини билардик. Аббос Элмуродов орқали ўйнашга, ўйин темпини бузишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, ушбу қароримизни мухлислар тўғри тушунишди.
Аргентина билан икки баҳс барчамиз учун катта тажриба вазифасини ўтаб берди. Шу орқали камчиликларимизни аниқлаб оламиз. Ҳужумни якунлайдиган паллада нимадир етишмаяпти. Жаҳон чемпионига қарши муносиб тўп тепишга интилдик,- дейди Нодир Элибоев.
Comments