Latest news

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  28 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

Нодир Элибоев: "Бишкекдаги саралашга энг оптимал ҳолатдаги таркиб билан борамиз" News

Нодир Элибоев: "Бишкекдаги саралашга энг оптимал ҳолатдаги таркиб билан борамиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Қирғиз Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (2:1).

Ўйиндан сўнг терма жамоамизнинг ёрдамчи мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдирди. 


"Қирғизистон билан ўйин саралаш баҳсларидан олдин айни муддао бўлди, деб ўйлайман. Чунки гуруҳимизда Тожикистон, Непал, Афғонистон ўрин олган. Йигитлар ҳали оптимал формада эмас. Бу икки ўйинда турли тактикаларни синовдан ўтказдик. Айрим ёш футзалчилар текшириб олинди. Шунга қарамай кўнглимиз тўлди", - дейди Нодир Элибоев.


- Бугунги беллашувда биринчи ва иккинчи бўлим охирларида устунлик рақиб томонига ўтди. Умуман олганда уларнинг ўйинига мослашиб қолгандек кўринди...

- Бундай демаган бўлардим. Рақибимиз олдинга ўтиши, биз эса ўйинни назорат қилишимиз керак эди. Ярим майдонда хотиржам ҳаракат қилдик. Дарвозабон ўз ишини яхши бажарди. 

- Агар Рустам Умаровнинг сейвлари бўлмаганида, балки гол ўтказишимиз мумкин эди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Кераклиги иккинчи бўлимда ҳимоямизни кўриб олдик. Ўйинни 5 дақиқасини мудофаада ўтказиб қарши ҳужумимизни текширдик. Барчаси режадагидек. 

- Саралаш босқичи мезбони Бишкекда ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказилиши кўзда тутилганми?

- 3,4 саналарда ўртоқлик ўйинида иштирок этишимиз керак эди. Аммо маълум сабабларга кўра амалга ошмай қолди. Туркманистон терма жамоасини мамлакатдан чиқаришмади. Шу боис тўғри саралашга йўл оламиз. 

- Кўнглингиз тўлмаётган жиҳатлар борми?

- Жалб қилинган янги футзалчиларга камиди бир ёки икки йил вақт беришимиз керак. Ҳеч ким бирданига ўйнаб кетгани йўқ. Ёшларимиз бор. "Динамо" жамоасига катта раҳмат айтаман. Дилшод ака кўп ўйинчиларни етиштириб беряптилар. Бу бизнинг ютуғимиз. Равшан Элибоев 4 апрель куни сафимизга қўшилади. Аббос Элмуродов, Рустам Умаров каби посбонларимиз шай. Олдинда йиғинларимиз яна бўлади. Энг керакли ва оптимал ҳолатдаги таркиб билан мусобақага борамиз.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика