Latest news

08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  0 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  4 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  31 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  15 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  21 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  98 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  11 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  24

Нодир Элибоев: "Барча финални интиқлик билан кутмоқда" News

Нодир Элибоев: "Барча финални интиқлик билан кутмоқда"

Хабарингиз бор, 2 июнь санасида футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Бош соврин учун БМБ ҳамда "Оил Стар" жамоалари кураш олиб боради. 

Мазкур баҳс олдидан БМБ жамоаси устози Нодир Элибоев фикрларини билдириб ўтди. 

"Тайёргарлик жараёни яхши кетмоқда. Ҳал қилувчи баҳсга астойдил тайёрланяпмиз. Жароҳатланганлар бор, лекин бошқа ўйинчиларимиз уларнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Барча финални интиқлик билан кутмоқда. Жамоадагиларнинг кайфияти аъло, ажойиб ички муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Насиб қилса, ғалаба биз томонда бўлади.

Финал учрашувидан энг аввало мухлислар аншлагини кутяпман. Ишқибозлар билан тўла аренада ўйнаш, спортчиларга ўзгача иштиёқ бағишлайди. Рақибни ҳурмат қиламиз, "Оил Стар" юртимизнинг кучли жамоаларидан бири. Бироқ биз улардан қўрқмаймиз ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", – деди Элибоев.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика