Latest news

10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  16 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  11

Нодир Абдураззоқов АГМК тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди News

Нодир Абдураззоқов АГМК тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди

АГМК жамоаси нафақат совринли ўринлар учун курашувчан жамоа тузишда, балки таркибга ёш футболчиларни жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жорий мавсум жамоамиз сафида ёшлар таркибидан жалб этилган Шероз Жалолов ва Санжар Жумабоев каби иқтидорли футболчилар қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси ОЧЛда дебют қилишди. Кеча эса жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов асосий жамоага ёшлар таркибидан жалб этган 17 ёшли (65 кун) Нодир Абдураззоқовни "Сўғдиёна"га қарши баҳсда захирадан майдонга туширди. Бу эса тарихий воқеага сабабчи бўлди. Гап шундаки, Нодир Абдураззоқов АГМК жамоаси сафида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Бунга қадар ушбу рекорд 2008 йилги мавсумда жамоамиз сафида майдонга тушган Фарруҳ Нурлибоевга (17 ёш 285 кун) тегишли эди.

Шунингдек, Нодир Абдураззоқов жорий мавсум Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида ҳам тарихга кирди.

Маълумот учун: Айни пайтда ёшларга ҳам жиддий эътибор қаратаётган АГМК жамоасининг ёшлари U21 Биринчилигида биринчи даврадан сўнг мусобақа жадвалида якка пешқадам сифатида карвонбошчилик қилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика