Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  6 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Низомиддин Зиёвутдинов: "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз" News

Низомиддин Зиёвутдинов: "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 11-турида АГМКга қарши майдонга чиқди ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг дарвозабони Низомиддин Зиёвутдинов фикрларини билдириб ўтди.

"АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Собиқ жамоамга қарши ўйнаш қизиқарли бўлди, деб ўйлайман. Кучли рақибларга қарши яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Фақат биринчи бўлимда ўтказиб юбораётган голларимиз қимматга тушмоқда. Айрим вазиятларда эса тажриба етишмаслиги панд беряпти. 

Ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. "Навбаҳор" билан ҳам ғалаба учун ўйнаймиз. Жамоамизда тажрибали футболчилар керак. Ўйлайманки, иккинчи даврада тажрибали ижрочилар сафимизга қўшилади. Умид қиламанки, ғалабалар қозониб турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаб оламиз. 

Суперлига жамоаларидан таклифлар бор. Лекин қайси клублиги сир бўла қолсин. Лекин "Андижон" билан шартномам йил охиригача мўлжалланган. Биринчи даврадан сўнг ҳаммаси ҳал бўлади. Жамоадан кетиш ҳақида менга ҳеч ким бирор нарса, дегани йўқ. Бу ҳақида клуб раҳбарияти билан гаплашиб олишим керак",- дейди Низомиддин Зиёвутдинов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика