Latest news

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  1 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  6 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью News

Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью

Янги мавсум олдидан клубларимизда қарздорлик билан боғлиқ муаммолар, трансфер тақиқлари одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Бу йил асосий нишон водий жамоалари бўлмоқда. Хусусан, ФИФА Фарғонанинг "Нефтчи" клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ юборди. Эндиликда клуб янги футболчиларни Суперлигада ўйната оладими ёки йўқ, яна қайси жамоаларимиздаги шундай ҳолатлар борасида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевга юзландик. 

- Ўзбекистон футболчилар уюшмаси 2024 йилнинг сўнггида расман халқаро FIFPRO аъзосига айланди. Ўзбекистон футболчилар уюшмаси учун бунинг қандай афзалликлари бор?

- Узоқ йиллик меҳнатимиз сабабли ўтган йили тўлиқ FIFPRO аъзоси сифатида қабул қилиндик. Бу даврга қадар аъзоликка кирмаганмидинглар деган савол туғилиши табиий. Халқаро FIFPRO ташкилотининг маълум бир талаблари бор. Яъни босқичма-босқич тўлиқ аъзоликка интилишади. Биз 2017 йил илк бор кузатувчи мақомида дастлабки қадамларимизни қўйганмиз. 2021 йилга келиб кузатувчи мақомини олдик. 2024 йилда эса биз тўлиқ аъзоликка етиб келдик. Бу ерда футболчиларимизнинг бизга бўлган ишончи муҳим рол ўйнади. Ёш ташкилот бўлишимизга қарамасдан бизни қўллаб-қувватлашди. Бундан ташқари ЎФА ва ЎзПФЛнинг ишончи ҳам катта аҳамиятга эга. Афзалликларига келсак, FIFPRO аъзоси бўлган 72 та давлатда қандай қулайликлар берилган бўлса биз ҳам шундай имкониятлардан фойдаланамиз. Шунингдек, бу ташкилотда овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтади. Яъни дунё футболидаги жараёнларда биз ҳам ўз овозимизга эга бўламиз. 

-  2024 йил футболчилар уюшмаси учун қандай ўтди, энг катта муҳим қайси муаммоларга ечим топилди? Кўпроқ қандай мурожаатлар келиб тушмоқда?

- Йил мобайнида оладиган бўлсак, 2024 йил кўтаринки руҳда ўтди. Асосий масала бош ассамблеяга тайёргарлик эди. Биз учун яна бир катта топшириқ бўлган Осиё минтақасининг бош ассамблеясини қабул қилдик. 20га яқин Осиё минтақаси мамлакатларини яхши кутиб олдик, бу кейинчалик эътирофга лойиқ бўлди. Тошкентда ўтган тадбирдан сўнг минтақадаги бошқа мамлакатларга ҳам мезбонлик қилиш имконини берди. Ўз уюшмангизда бош ассамблеяни ўтказиш учун талабнома юборишингиз керак бўлади. 

- Ҳозирга қадар қайси муаммолар ҳамон кун тартибида турибди. Янги мавсум олдидан клубларимиздаги қарздорликлар, футболчилар олдидаги муаммолари бор клубларимиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- 2023 йил билан таққослайдиган бўлсак 2024 йилда мурожаатлар сони камайди. Бу дегани клубларимизда ҳам муаммолар аста-секин камайиб бормоқда. Мавжуд муаммоларни ҳам ечишга ҳаракат қилмоқдамиз.

- "Нефтчи" жамоасига ФИФА томонидан 3 та трансфер ойнасига келган таъқиқ ҳақида нима дея оласиз? Клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа оладими ва бу тақиқ қайси ҳолатда ечилиши мумкин?

- Хабаримиз бўйича, мазкур трансфер тақиқ собиқ мураббий Владимир Ежуров олдидаги мажбуриятларини бажармагани учун қўйилган. ФИФА сайтида ҳам 3 та трансфер ойнасига тақиқ берилганлиги кўрсатилган. Ушбу талаб бажарилса ва мураббий киритган даъво аризасини қайтариб олса, ўйлашимча трансфер очилиши керак. Лекин ўзимни ўйлантиргани нима учун 3 та трансфер ойнасига қўйилди? Бунга қадар асосан ФИФА 2 та трансфер ойнасига бан қўярди. Даъвогарнинг талаби қондирилса бу тақиқ очиларди. 

- Ўтган йили "Нефтчи" аёллар жамоаси билан боғлиқ муаммо ечилдими? Нима учун айнан водий клубларида муаммо бўлаверади?

- Тўғри айтдингиз, ўтган йили "Севинч" билан ўйинда "Нефтчи" аёллар жамоаси майдонга чиқишдан бош тортишди. Буни ёқимсиз ҳолат сифатида қабул қилиш керак эди. Кўпроқ водий жамоаларида муаммолар бўлаётганини сабаби, бу клубларнинг асосий мақсадлари эркаклар жамоаларига қаратилаётганлигида деб ўйлайман. Жамоа катта қадам қўяётганида ҳамма эътибор асосий жамоага қаратилиб, аёллар, Биринчи лига жамоалари, футзал жамоалари олдида муаммо бўлмоқда. Буни аста-секинлик билан йўқотиш керак. Кўрган бўлсангиз қўмита қарорида легионер футболчиларга маҳаллий даражада биринчи маротаба таъқиқ қўйилди. Бу амалиётимизга кириб келиб клубларнинг профессионаллигини оширади. ЎФА ва ПФЛ ҳамжиҳатликда бошқарувни, мажбуриятларни бажаришга чақириб қолади.

- Сречко Катанецнинг фаолияти нимаси билан ёдда қолди ва Тимур Кападзега олдинда қанчалик қийин бўлади?

- Бу энг нозик мавзу ҳисобланади, чунки Катанецнинг соғлиғи кўплаб саволларни туғдираётганди. Катанецнинг соғлиғи билан ҳолат ва Жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи палласида эканлигимиз муҳим мавзу ҳисобланарди. Аввало инсон соғлиғи биринчи ўринда туради. Бош мураббийимизнинг соғлиғи билан боғлиқ бу вазиятини ва қабул қилган қарорини олқишлайман. Унга раҳмат айтиш керак. Унинг кўрсатган натижалари ва бизнинг бугунги имкониятимиз баҳони бериб турибди. Янги бош мураббийга келсак, Олимпиада йўлланмаси Кападзе бошчилигида қўлга киритилди. Ўйлайманки, футболчиларимиз тўғри қабул қилади. Ҳозир ким келди ёки ким келмади саволларни берадиган пайт эмас. Ўз олдимизга қўйилган мақсад сари ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилсак мана шу мураббий ва таркиб билан орзуйимизга эришамиз. Бунда барча ғалаба қозонади ва мамнун бўлади деб ўйлайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика