Latest news

21:46Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Черно Море". Асосий таркиблар маълум!  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  1 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  1 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1 19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   0 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  18 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  5 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  3 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  6 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4

Нима учун ФИФА рейтингида кўтарилдик? News

Нима учун ФИФА рейтингида кўтарилдик?

ФИФА рейтингизда юқорига кўтарилганимиз туфайли кўплаб ўқувчиларимиз бунинг сабаби тўғрисида маълумот беришимизни сўрашган.
Шуни инобатга олиб, ФИФА рейтингни юритишда қандай ҳисоблаш тизимидан фойдаланиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Рейтинг очколарини ҳисоблашда ушбу йил ва ундан аввалги 4 йилда қайд этилган натижаларга эътибор қаратади. Бунда қуйидаги жиҳатлар аҳамиятга эга:
- Учрашув натижаси
- Учрашувнинг муҳимлиги (ўртоқлик ёки расмий ўйини)
- Рақибнинг кучи (рейтингдаги поғонаси ва қайси конфедерация вакили эканлиги)

Ҳар бир учрашув учун алоҳида очко қуйидаги формула остида ҳисоблаб чиқилади:
Очко = учрашув натижаси х учрашувнинг муҳимлиги х рақибнинг рейтингдаги поғонаси х қайси конфедерация вакили.
Алоҳида ҳар бир банд борасида баллар қуйидагича инобатга олинади:
Натижа учун балл
Ғалаба учун 3, дуранг учун 1 ва мағлубият учун 0 очко. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланса, ғолибга 2, мағлубга 1 очко.
Учрашувнинг муҳимлиги
- Ўртоқлик ўйинлари: М=1
- ЖЧ ва қитъа чемпионатлари саралаш учрашувлари: М=2,5
- Қитъа чемпионатлари финал босқичи ва ФИФА конфедерациялар кубоги: М=3
- ЖЧ финал босқичи: М=4

Рақибнинг кучи
Рейтингнинг энг юқори қисмида жойлашган жамоани ютиш 200 баллга тенг бўлади. Қолган жамоалар шу рейтинг асосида бир баллдан камайиб боради. Лекин бу фақат 150-ўрингача шундай таъсир қилади. Ундан кейинги ўринлардаги жамоалар кучи 50 балл билан баҳоланади.

Конфедерациялар коэффициенти
ФИФА ушбу коэффицентларни белгилаган:
Европа/Жанубий Америка - 1, Шимолий ва Марказий Америка - 0,88, Осиё/Африка - 0,86, Океания - 0,85.
Икки турли конфедерация вакили тўқнаш келган тақдирда коэффицентларнинг ўртача нисбати ҳисоблаб чиқилади.

ФИФА ҳар бир терма жамоанинг охирги 12 ойдаги учрашувлари учун натижаларни ҳисоблаб чиқади. Ҳисоблаш юқоридаги формула асосида амалга оширилади. Сўнгги 12 ойда камида 5 учрашувда майдонга тушган жамоанинг натижалари тўлиқ инобатга олинади, акс ҳолда ўйин сонининг 5га нисбати асосида ҳисобланади (4 ўйинга 0,8; 3 ўйинга 0,6; 2, ўйинга 0,6; 1 ўйинга 0.2).
Охирги йиллардаги натижаларнинг қуйидаги нисбати олинади:
Охирги 12 ой натижалари - 100%
2 йил олдинги учрашувлар - 50%;
3 йил олдинги учрашувар - 30%;
4 йил олдинги учрашувлар - 20%;
Қолган натижалар эса ҳисоблашдан чиқариб ташланади.

ФИФА рейтингизда кўтарилишга эришганимизнинг сабаби айнан ҳисоблаш тизимида. Бизнинг 8 поғона юқорига кўтарилганимиз шу билан боғлиқ.

Беҳзод Назаров.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика