Latest news

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

Нима учун Европанинг грандлари Суперлига тузиб, ЕЧЛни тарк этмоқчи? News

Нима учун Европанинг грандлари Суперлига тузиб, ЕЧЛни тарк этмоқчи?

Tags :  ЕЧЛУЕФА
УЕФАнинг ЕЧЛ ортидан топадиган даромади 3-4 млрд еврога баҳоланади. Чемпион жамоа учун 100-120 млн евро атрофида даромад қилади.

Қолган жамоалар 40-80 млн оралиғида. Бундай клублар ичига доимий кириш ҳам осон эмас, асосан 1/4 финалга чиққан грандлар бу пулга эга чиқадилар. Аммо Неймардан кейинги бозор бизнинг қизил сабзи каби кўтарилиб кетди. ПСЖ мисолида олиб қарасангиз, французлар 2 маротаба кетма-кет ЕЧЛни ютган тақдирида Неймарнинг трансфер пулини оқлайдилар. Ҳали бу ерда яна қанча афсоналарнинг маоши бор, шу жумладан Неймарнинг ўзиники ҳам. Суперлигани тузиш орқали 3 млрд пулга 16та жамоани ўзи эгалик қилиш мақсади. Агар бу турнирда 16та жамоа бўлиб, СОФ даромад 3 млрд бўлса, клублар 187 500 000 Евро миқдорида бойиб оладилар. Бу ЕЧЛни ютган жамоанинг бонусидан анча кўп ва унга бир йўла 16та клуб эга чиқади. ЕЧЛда эса 1та жамоа. Қолганлар юқорида ёзилганидек, 40-80 млн атрофида ишлайди, аммо бу миллионлар энди миллиардлар ўйинига етмаяпти.

Энди ЕЧЛда бериладиган бонуслар кетма-кетликда ёзилган.

32та жамоанинг иштироки учун - 488 000 000 евро.
Гуруҳ ўйинларидаги максимал ғалабадан келиб чиқиб бериладиган бонуслар - 268 800 000 евро.

Битта гуруҳда жами 12та ўйин ўтказилинади. Агар шу ўйинларнинг барида дурангсиз фақат ғалаба қайд этиладиган бўлса, 32та жамоадан иборат 8та гуруҳда 12*8=96 та ғалабали ўйин қайд қилинади.

1/8 финалчиларга - 153 600 000 евро.
1/4 финалчиларга - 42 400 000 евро.
Финалчиларга - 31 000 000 евро.
Ғолиб жамоага - 20 000 000 евро.

Клублар учун тўланиладиган жами ҳаражатлар - 1 003 800 000 евро.

Бундан ташкари УЕФА ишлаб топадиган даромадидан Европа лигаси ва Шомуродов тўп тепаётган лига бонусларига ҳам сарф қилади. Ундан ташқари ўсишга лаёқади бор, бироқ молиявий ҳолати чатоқ мамлакат клублари ҳам айнан шу пул орқали молиялаштирилади.

Айнан шу ҳолат Реал, Барселона, Ювентус каби грандларнинг асабига тегяпти.

Нимп учун, шу пулларни ўзимиз ишлашимиз мумкин бўлган бир пайтда, уни Европа билан бўлишиш керак? Шу мавзу гранд раҳбарлар иштирокидаги чойхонада сўнгги 2-3 йилда кўтарилиб келиняпти.

УЕФА эса ўша чойхонадаги самоворчи, чой ташувчи, ўтин сотувчи ва идиш товоқ ювгувчиларига ҳам томизғи бериб туришни мақсад қилган.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика