Latest news

13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  7 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  14 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  8 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2

Нилмар: “Бунёдкор” – жисмонан кучли тайёргарликка эга News

Нилмар: “Бунёдкор” – жисмонан кучли тайёргарликка эга

"Ал-Жаиш” футболчилари аэропорт худудини тарк этишиб, автобусга жойлашишди ва маълум вақт ўз юкларини кутиб ўтиришди.
Фурсатдан фойдаланиб, қатарликларнинг бразилиялик легионери Нилмар билан қисқача суҳбатлашдик.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нималар биласиз?
- Жамоанинг Осиё Чемпионлар лигасидаги “Ал-Фатҳ”га қарши ўтказган учрашувини томоша қилдим. “Бунёдкор” жисмонан кучли тайёргарликка эга. Шунингдек, футболчилар бир-бирларини яхши тушунишади ва керак пайтда жойларини алмаштириб ҳаракат қилишади. Ўйлайманки, “Бунёдкор” билан баҳсдан олдин мураббийимиз рақибнинг ожиз томонлари ҳақида бизга маълумот беради.

- Уч-тўрт йил илгари “Бунёдкор” сафида бир неча бразилиялик машҳур юлдузлар фаолият олиб боргани ҳақида хабардормисиз?
- Албатта, Ривалдонинг “Бунёдкор” сафига ўтгани ҳақида эшитиб, жамоа ҳақида маълумот йиғганман.

- Тошкент сафари олдидан Ривалдо, Сколари ёки юртимизда ўйнаб кетган бошқа бразилияликлар билан “Бунёдкор” ҳақида гаплашдингизми?
- Терма жамоага чақирилган пайтларимда, баъзи-баъзида “Бунёдкор” ҳақида суҳбатлашиб турардик. Шунингдек, Сколари ва Ривалдонинг интервьюлардаги “Бунёдкор” ҳақида айтган гапларини ҳам ўқиганман. Аммо Тошкентга келишдан олдин улар билан алоҳида гаплашганим йўқ.

- “Бунёдкор”да тўп тепган Эдсон Рамос ва Жоао Виктор кейинги фаолиятини Испаниянинг “Мальорка” клубида давом эттиришди. Сиз уларга қарши Ла-Лигада ўйнаган бўлишингиз керак.
- Ҳа, бу икки футболчини эслайман.

- Нима деб ўйлайсиз, “В” гуруҳидан кейинги босқичга қайси икки жамоа йўлланма олади?
- Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Чунки гуруҳимизда кучли жамоалар бор. 1/8 финалга йўлланма оладиган бахтли икки клубнинг бири “Ал-Жаиш” бўлишини истардим.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика