Latest news

21:57Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  3 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  11 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  4 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  15 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4

Николас Тальяфико: "Жуда хафаман — "Барса"га ўтишни орзу қилгандим, "Аякс" эса менга ёрдам бермади" News

Николас Тальяфико: "Жуда хафаман — "Барса"га ўтишни орзу қилгандим, "Аякс" эса менга ёрдам бермади"

"Аякс" қанот ҳимоячиси Николас Тальяфико "Барселона"га трансфери амалга ошмай қолгани ҳақида гапириб ўтди.

– Клубингизнинг тутган йўлига муносабатингиз қандай? Қаерда ўйнашни истардингиз?
– Қайсидир маънода, ажабландим. Мен тўрт йилдан буён клубдаман. Бошим ёрилганда, кўзойнакда ва ўйинга 70% тайёр бўлганимда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилдим... Тўпиғим ишиб кетганини айтдим. Улар мендан ўйнай оламанми ёки йўқ, сўрашганида 100% тайёр бўлмасам ҳам, ҳа деб жавоб бердим.

Бир нарса аниқки, мен керак бўлсам, ҳеч қачон рад қилмаганман. Ҳар сафар қўлимдан келганча ҳаракат қилганман, боримни берганман. Вазият мураккаблигини, ҳозир январь ойилигини ҳам яхши биламан. Бироқ бу барчамиз учун зарар келтирадиган ҳолат: мен истаган нарсамга ета олмадим, клубга, чунки улар кетишни истаганимда мени ушлаб қолишди.

Улар мени тўғри тушунишди, бироқ клубнинг ўз сабаблари бор эди. Аммо менга алам қиляпти. Имкониятларни қўлдан чиқармаслик керак деб ҳисоблайман – "Барса" каби клубга ўтиш имконияти, бу мен учун орзу эди, лекин клубдагилар зарур вақтда қўллаб-қувватлашмади.

Менталитетимда профессионаллик мавжуд – доимо яхши шуғулланиш, ўзимни ҳар томонлама яхши тутиш. Баъзан бундай ҳолат сизга қарши хизмат қилади. Шундай паллаларда ўйлаб қоларкансан, балки барчасига бироз бошқачароқ муносабатда бўлиш керакмиди, биринчи навбатда ўз манфаатинг ҳақида қайғуриш тўғрироқмиди", – деди Тальяфико.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика