Latest news

22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  1 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  5 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Никола Стошич — "Бухоро"нинг ҳар қандай ҳолатда ҳам бўшашишга ҳаққи йўқ" News

Никола Стошич — "Бухоро"нинг ҳар қандай ҳолатда ҳам бўшашишга ҳаққи йўқ"

Про лиганинг 24-турида уйда "Турон"ни мағлуб этган "Бухоро" Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлди.

Бу ўйинда жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшган сербиялик дарвозабонга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. 

Bukhara

Ruzimbay Ahmedov - 48'

PRO liga. Round 24

01/11/2022, 17:00

0
:
1
Finished

Turon Ferghana

45'
90'
48'  Ruzimbay Ahmedov

- Никола ғалаба билан табриклаймиз. "Бухоро" Суперлига сари катта қадам ташлаган учрашувдан қандай таассуротлар қолди?

- Биз финал учрашувида майдонга тушдик. Тўғри ўйин Про лига доирасида ўтказилди. Бироқ чинакамига икки жамоа учун финалга тенг баҳс эди. Майдонда кўп куч сарфланди, асабий ҳолатлар кўп бўлди. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришимиз эвазига ижобий натижа эришдик. 

- "Бухоро" Суперлига йўлланмаси масаласини ҳал қилди, десак бўладими?

- Бу ҳақида аввал ҳам айтганман. Суперлигага чиқиш масаласи охирги турдан сўнг ҳал бўлади. Олдинга катта силжиш қилдик. Қолган 3та учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бўшашишга ҳаққимиз йўқ. 


- Ҳаким Фузайлов билан аввал "Истиқлол"да бирга ишлагансиз. "Бухоро"га келишингиз бевосита ушбу мутахассис билан боғлиқми?

- Ҳаким Қаюмович билан 2019 йил "Истиқлол"да бирга ишлаганмиз. Шу боис мавсум бошида "Бухоро"га таклиф қилди. Очиғи бу ҳақида ўйламагандим. 2021 йил "Динамо"ни Суперлигага олиб чиқди. Ўйлайманки, бу ишни "Бухоро"да ҳам такрорлашга яқин туриди. 

- Аввал Тожикистонда тўп тепгансиз. Эндиликда Ўзбекистон Про лигасида дебют қилдингиз. Аввал ўйнаган мамлакатларингиздан фарқли ўлароқ бу ерда нима ажаблантирди?

- Очиғи Ўзбекистонда ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Биз бир оиламиз. Бўш кунларда палов тайёрлаймиз. Мақсадимиз йўлида дадил интилмоқдамиз. Бу ерда мухлислик ҳам ажойиб даражада. Улар футболни яхши кўришади. Про лигага келсак, жуда қийин мусобақа. Жамоаларнинг даражаси деярли тенг. Оддий учрашувлар йўқ. 

- Ўзбекистон кубоги финалини кўрдингизми?

- Буни ҳақиқий футбол байрами дейиш мумкин. Ўйин атрофидаги ажойиб атмосфера майдонда ҳам бўлди. Ўйинни стадиондан томоша қилдик. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика