Latest news

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  5 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  7 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  15 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  23 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

Никола Лазаревич "Насаф" ҳақида: "Менимча, Суперлиганинг энг кучли жамоасига ютқаздик" News

Никола Лазаревич "Насаф" ҳақида: "Менимча, Суперлиганинг энг кучли жамоасига ютқаздик"

Coca-Cola Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман.  Менимча, Суперлиганинг энг кучли жамоасига ютқаздик. Туркиядаги йиғинлардаёқ "Насаф"ни кузатиб, бу жамоа чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири эканлигига амин бўлгандим. Ўша пайт ҳам буни айтгандим. Уларга энг яхшисини тилайман. Жамоага чемпионликни, ОЧЛ йўлланмасини тилаб қоламан. Ўйинга келсак, йигитларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар 90 дақиқа мобайнида бор кучлари билан ҳаракат қилишди, тартибли ўйин кўрсатишди. Биз 100% шундай ўйин кутгандик. Улар қарши ҳужумларда жуда хавфли эканликларини билардик. Биз бўш ҳудудларни ёпишга ҳаракат қилдик. Қанот ўйинчилари билан ҳам персонал ўйнашга интилдик. Нима дейишим мумкин, 90 дақиқаларга яқин хатоларга йўл қўймоқдамиз, бу концентрацияни йўқотиш билан боғлиқ, менимча. 

- Кетма-кет учинчи ўйинда "Қизилқум" ўйинчилари қизил карточка олишмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Жамоада интизом масаласи жойида. Бундан муаммо йўқ. Таркибимзда йўқотишлар кўп. Жуда қийин бўлмоқда. Бугун ҳам ўйиннинг охирига қадар дурангни сақлаб қола олмадик.

- 90 дақиқа давомида фақат бир ҳужумчига паслар бериб ўйнаш қанчалик тўғри? Биз "Қизилқум"ни комбинацион ўйин кўрсатишига ўрганиб қолганмиз...

- Тўғри қарор. Рақиб кучли жамоа. Бизда вазиятлар бўлди. 

- Нестеровнинг охирги ўйинларда захирада қолиб кетаётганига сабаб нима?

- Жавоҳир Илёсов ҳам яхши дарвозабон. Бизг унга ҳам имконият беришга қарор қилдик. Бугун ҳам айнан у бир неча вазиятларда жамоани қутқарди. Нестеров захирада қолаётганига айнан бир сабаб йўқ. Илёсов ҳам Нестеров каби кучли дарвозабон. Бу шунчаки бизнинг қароримиз.

- Комолафенинг охирги дақиқаларда захирага олинишига сабаб?

- Бу тактик ўзгариш эди. Гол урганимиздан сўнг беш ҳимоячи билан ўйнашни бошладик. Уч ўйинчи ярим ҳимояда эди. Комолафе ҳужумчи сифатида ҳаракат қилаётганди. Бир ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганда 4-5 схемасига ўтдик ва чуқурроқ ҳимояланишга ҳаракат қилдик.  

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика