Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди" News

Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг қисқа фурсат ичида ушбу учрашувга тайёргарлик кўрдик. Олдимизда осон бўлмаган ўйинлар кутиб турибди. Шу боис ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ҳам имконият беришга ҳаракат қилдик. Бугунги ўйин учун йигитлардан ҳафа эмасман, ҳаракатларимиздан кўнглим тўлди.


- Бугун жамоангиз таркибида асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишди. Ушбу ёш футболчилардан қайсиларини асосий таркиб учун номзод сифатида кўрмоқдасиз?


- Ҳа, улар орасидан тайёр бўлиб келаётганлари бор. Бугун уларни кўриб олишимиз учун яхши имконият бўлди. Ўйинни такроран кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Ёш футболчилар орасида асосий таркибга лойиқ бўлганлари бор.


- Сиз каби мураббийлар ўзбек футболида ишлаб келишмоқда. Масалан бунга Иван Бошковични мисол келтириш мумкин. Шу каби ўзбек футболини яхши билган Драган Черан, Люпче Дориев каби футболчилар ҳам бор. Бу борада фикрингиз қандай?


- Ҳа, ўзбек футболида хорижий мутахассислар бор. Иван Бошкович ҳам жуда яхши ишлаб келаяпти. Жиддий чемпионат, даражаси етакчи лигалардан кам эмас. Славян футболчиларга ҳам бу чемпионатда осон бўлаётгани йўқ. Мен уларга ишонаман. Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқишга яқин турибди. Ушбу воқелик юз берса, ўзбек футболининг даражаси янада ортади.


- Иссиқ об-ҳаво шароитида футбол ўйнадингизлар. Учрашувнинг эрта вақтда бошланганига фикрингиз қандай?


- Бу борада ташкилотчилар ўйлагани аниқ. Бу борада менда савол йўқ. Иссиқ об-ҳавода футбол ўйнаш осон эмас, бироқ бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор экани аниқ. Биз узоқ йўл босиб келдик, эҳтимол об-ҳаво ҳам ўйин сифатига таъсир кўрсатгандир.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика