Latest news

21:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  29 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  8 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  34 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  49 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  3 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2

Никола Лазаревич: "Бугун нозик жойимиздан панд едик" News

Никола Лазаревич: "Бугун нозик жойимиздан панд едик"

"Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

"Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин учун ўз жамоага раҳмат айтмоқчиман. 

Биринчи даврадаги ўйиндан фарқли ўйин бўлишини билардим, сабаби "Нефтчи"да мураббий ўзгарди. Биз бугун нозик жойимиз бўлган стандартлардан гол ўтказдик. Рақибдан шундай ўйин кутгандик. "Нефтчи"нинг ҳимоясини ёриб киришга қийналдик. 

- Комолафени анча барвақт алмаштиришингизнинг сабаби нима?

- Мураббийлар штаби бугун унинг куни эмаслигини сездик. Пол учрашув бошидан уни алмаштиргунимизгача ўзига ўхшамади. 

- Учинчи марта "Нефтчи"га қарши ўйнадингиз: иккита чемпионатда ва битта кубокда. Балки йигитларингиз "Нефтчи" қуйи ўринларда бораётгани учун менсимагандир...

- Бундай ўйламайман. Рақибни менсимаслик каби ҳолат бўлмади. Биз бугун фақат ғалаба учун ўйнадик. 

- Нестеров ўйин тугаганидан кейин мухлислар билан тортишиб кетди. Бунга қарайсиз? 

- Тўғриси буни кўрмадим. У тажрибали футболчи. Игнатий 20 йилдан буён футбол ўйнамоқда. Балки мухлислар провакацион ҳаракат қилишгандир...

- Темурхўжа Абдухолиқов деярли ҳар ўйинда гол ураётганди. Бугун эса бундай бўлмади, унинг ўйинига қандай баҳо берасиз? 

- Рақиб уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашини билардик. "Нефтчи" ҳимояси яхши ҳимояланди ва ҳужумчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. 

- Бугунги мағлубиятдан кейин "Қизилқум"да совринли ўринлар учун курашиш учун имконияти қандай? 

- Ҳали имкониятимиз бор, биз охиригача курашамиз", деди навоийликлар устози.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика