Latest news

18:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  0 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  22 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  65 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  0 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  2 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  11 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  7

Никимбаев: "Навбаҳор"нинг қишдаги трансферларидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган" News

Никимбаев: "Навбаҳор"нинг қишдаги трансферларидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қайтиши ва "Пахтакор"нинг чемпионликка яқинлашиши ҳақида ёзди.

Жорий ҳафта футболимиздаги энг асосий янгилик - Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қайтиши бўлди. Клуб раҳбарияти ўз хатосини тан олгани ва адолат тантана қилгани ҳақида юзлаб изоҳ (коммент)лар пайдо бўлди. Агар мураббий ёки клуб томондан қарасангиз ҳаммаси аслида шу изоҳларда ёзилганидек кўринади. Бироқ бу ҳикояда учинчи томон - Журжевич (Деян Журжевич - "Навбаҳор" собиқ устози) ҳам бор. Уни қандай сабаб билан ишдан ҳайдашди? Аввалги мураббий ҳайдалиши хато эканлигини тан олгани сабаблими? Ҳа, Журжевич қўл остида "Навбаҳор"нинг натижалари на раҳбарият ва на мухлисларни қониқтирди, аммо мавсум ўртасида жамоани қабул қилган мураббийдан нима хоҳлайсиз? Серб олдига қандай вазифалар қўйилган? Уларни талаб қиладиган вақт келдими?

Шу ерда ўтган йил содир бўлган Илҳом Мўминжоновнинг ҳайдалиши ҳақидаги ҳикояни эслаш мумкин. Агар сўнгги 10 ой Намангандаги уччала мураббийлик истеъфоларини таҳлил қилсак, бир умумий тенденцияни кўришимиз мумкин: Бунинг барчаси кутилмаган ва эмоцияга боғлиқ қарорлар натижаси.

"Навбаҳор"даги мураббийларнинг кетма-кет ўзгариши клубда ҳеч қандай ривожланиш стратегияси йўқлигини кўрсатади. Кадрлар бўйича асосий қарорлар ҳиссиётларга берилган ҳолда қабул қилинмоқда. "Навбаҳор"даги баъзи тузилмалар  клубнинг вазифа ва мақсадларини тушунмаяпти. Ўша Канчельскис Россия ОАВга берган интервьюсида, клубга зарар келтирсада, ўзининг шахсий вазифаларини ҳал қиладиган одамлар борлиги ҳақида айтган эди. Инсайдерларнинг тасдиқлашича, клубнинг қишда ички трансфер ойнасидаги фаолиятидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган.

"Навбаҳор" юқорироқ ўринларга муносиб. Аммо клуб раҳбарияти стратегик ривожланиш режаси устида ишламаса, ўтган йилги бронза кам такрорланадиган натижа бўлиб қолиши мумкин.

Шахсан мен учун намуна сифатида вилоят футболи ривожи ҳақида ҳақиқатдан ҳам қайғурган вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев бўлиб қолади. Афсуски, у ҳозир орамизда йўқ. Унинг қўл остида "Насаф" ва "Машъал"да катта ривожланиш содир бўлди ва сўнгги йиллардаги муаммоларга қарамасдан бу клублар ҳозиргача фойда бермоқда. Нуриддин Зайниев футболни фақат камера олдида ёки сўзларда яхши кўрмаган. У ОФК Кубоги финали олдидан "Қувайт" клуби машуғлотини кўргани келганини эслайман: Нуриддин Зайниев ложадан жой олиб, уни ҳеч ким кўрмаслиги учун чироқни ўчириб қўйишни сўраган.

Нуриддин Зайниев ҳеч қачон футболчиларнинг маошини кечиктирмаган. Ҳа, футболчилар нима хоҳласа шуни сўрашлари мумкин, аммо сўнгги сўзни клуб раҳбарияти айтади. Тўлай олмайсизми - шартнома тузманг, имконингиз борми - одамларнинг маошини ушлаб қолманг. "Навбаҳор" мухлислари ва шахсан Андрей Канчельскисни янги босқич бошланиши билан табриклайман. Бу босқич аввалгисидан узоқроқ давом этади деб умид қиламан. Менга уч йиллик шартнома ҳақида гапирманг. Канчельскиснинг илк шартномаси ҳам ярий йиллик бўлмаган.

Ҳафтанинг иккичи муҳим янгилиги - "Локомотив" дуранги туфайли, "Пахтакор" ўртадаги фарқни 15 очкога етказгани. Чемпионатда 8та тур қолганини ҳисобга олсак, "Пахтакор" 2015 йилдан сўнг ўзининг биринчи совринини қўлга киритиши учун 10 очко тўплашнинг ўзи етарли бўлади.

Бу клубнинг янги раҳбарияти ва Шота Арвеладзе учун биринчи соврин бўлади. Айтганча, мана қаранг, клуб эгалари ривожланиш стратегиясини сабр билан амалга оширишмоқда. Бошқа қизиққон клуб эгаси икки йилда ҳеч нарса ютмаган (айниқса 2018 йил Кубок финалидаги мағлубиятдан сўнг) мураббийни ҳайдаб, футболчи ва мураббийлар қанча маош олаётганини айтиб юборган бўларди. Аммо "Пахтакор"да ҳаммаси бошқача. У ерда йиллаб қилинган меҳнат самарасини сабр билан кутишади. Клуб жорий йил Ўзбекистон футболи тарихида илк маротаба требл ютиши мумкин" - деб ёзади Алишер Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика