Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Никимбаев: "Кападзенинг "Пахтакор"га қайтиши қизиқ ҳикоя" News

Никимбаев: "Кападзенинг "Пахтакор"га қайтиши қизиқ ҳикоя"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Тимур Кападзенинг "Пахтакор"га эҳтимолий ўтиши ҳақида фикр билдирди.
"Тимур Кападзенинг "Пахтакор"га (мураббий сифатида) қайтиши - қизиқ ҳикоя. 2002 йилда у "Пахтакор"га келиши билан солиштирганда қизиқ.

Кападзе ўшанда ёш (21 ёш), аммо Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалига эга эди. Айнан унинг Фарғонадаги "Пахтакор" дарвозасига киритган иккита тўпи иккинчи давра бошидаёқ чемпионлик масаласини ҳал қилганди ("Нефтчи" "Пахтакор"ни 4:1 ҳисобида таслим этган).

Кападзе бугун "Пахтакор"га "Локомотив" билан ўринбосарлар чемпионатининг илк даврасида ғалаба қозонган ёш мураббий (38 ёш) сифатида ўтиши мумкин. Ғолиб бўлди, аммо ўтган мавсум "Локо" бешинчи бўлган ва "Пахтакор"дан 27 очко ортда қолди. "Локо" ҳозирги бош мураббийининг сўзларига кўра, таркибида бор-йўғи битта олимпия терма жамоаси футболчиси билан ғалаба қозонди.

Айтганча, футболчи Кападзе "Пахтакор"га ўтиб, ампуласини ўзгартирганди. Тимур "Нефтчи"да форвард позициясида ўйнаган бўлса, "Пахтакор"да марказий ярим ҳимоячига айланди. Мураббий Кападзенинг "шерлар" сафига ўтиши унинг фаолиятини ўзгартириб юбориши мумкин.

Битта нарса аниқ. Тимурда характер бор. Чунки характерсиз инсонлар ўз хоҳиши билан "Локомотив"дек клубни тарк этмайди" - дейилади Никимбаев каналида.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика