Latest news

22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  1 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  2 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  2 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  35 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  18 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1

Никимбаев: "Ал-Васл"ни ёмон кўраман" News

Никимбаев: "Ал-Васл"ни ёмон кўраман"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Ўзбекистон учун ажратиладиган Осиё Чемпионлар лигаси квотаси ҳақида фикр билдирди.

"Энг ёмон кўрадиган жамоам - Дубайнинг "Ал-Васл" клуби. Хатто бу клуб қандайдир мўжиза билан "Манчестер Сити"га қарши ўйнаб қолса, мен "Ал-Васл"га қарши мухлислик қиламан.

Ҳаммаси 2014 йилдан бошланган. Ўша йили "Ал-Васл" соҳта ҳужжатлар билан Фабио да Лимани Ўзбекистон фуқароси сифатида рўйхатдан ўтказган. Бутун дунёни алдаган "Ал-Васл" жазоланмай қолган.

Кеча ўз принципларимга қарши чиқиб, "Ал-Васл"га ғалаба тиладим. Чунки уларнинг ғалабаси Ўзбекистон учун 2020 ва 2021 йилларда Осиё Чемпионлар лигасида 1+2 квотасини тақдим этган бўларди. "Ал-Васл" мағлуб бўлди ва энди Ўзбекистон чемпионатида учничи ўриннинг қадри йўқ. Агар мамлакат чемпиони ва Кубок соҳиби битта жамоа бўлсагина, иккинчи ўрин аҳамиятли бўлади.

Ироққа кеча ёки жорий мавсум мағлуб бўлмадик. Орқадалигимизнинг сабабли - 2017 йилги мавсумдаги муваффақиятсизлик. Ўша футбол йилида "Локомотив" гуруҳда 5, "Бунёдкор" эса 3 очко тўплаган. Плей-оффда турнирдан чиқиб кетган "Насаф" билан Ўзбекистоннинг уч клуби ўша мавсум 5,050 балл тўплаган. Ироқ клублари эса 8,993 балл олди. Бу 3,883 баллик фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб қолди. 2018 ва 2019 мавсумда клублармиз фарқни 1,467 баллга қисқартиришди, аммо бу етарли бўлмади.


Ҳозирги ҳолатда бизни қувонтириши мумкин бўлган ягона нарса, Ўзбекистон сўнгги икки мавсум бўйича Ироқ ва БААдан олдинда. Бу натижа бўйича, 2023 ва 2024 йилги мавсумларда 2+2 квотасига даъвогарлик қилишимиз мумкин" - дейилади Никимбаев Телеграм каналида.


2018 ва 2019 мавсумлар натижасига кўра, Ғарбий Осиёнинг тахминий рейтинги қуйидагича кўринишда:

Қатар - 30,083

Эрон - 30,017

Саудия Арабистони - 24,100

Ўзбекистон - 18,400

Ироқ - 16,933

БАА - 15,400

Иордания - 13,767

Туркманистон - 9,983

Ливан - 6,933

Ҳиндистон - 6,800

Тожикистон - 6,767

Сурия - 4,333

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика