Latest news

11:16Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ клубига ўтди  1 10:20Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  84 09:55Шохруҳ Маҳмудхожиев "Қўқон-1912"да  3 09:25Расман: "Фенербахче" Н'Голо Канте билан шартнома имзолади  1 09:00"Навбаҳор"нинг бразилиялик легионери Қозоғистон клубига ўтди  2 08:35Интервью. Ҳумоюн Муртозаев: "Биринчи маошим 80 минг сўм бўлган. Роналдо ва "Реал" мухлисиман"  1 08:11Анвар Ҳожимирзаев: "Каннаваро ўз ишининг устаси. "Зенит" билан ўйинда ҳам мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз"  2 03:17Леверкузенликлар ярим финалда!  0 03:13"Милан" "Болонья"ни аяб ўтирмади  4 03:09"Арсенал" "Челси"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди  9 03:00"Реал"ни Кубокдан чиқариб юборган "Альбасете" "Барселона"га мағлуб бўлди  53 02:38Қишки трансферларга ким энг кўп пул сарфлади?  0 01:55"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади  56 01:15Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов "Андижон" билан шартнома имзолади  6 00:38"Ғазалкент" илк хорижий йиғинга йўл олмоқда  2

Ниҳоят! "Сурхон" янги мавсумни Термизда бошлайди News

Ниҳоят! "Сурхон" янги мавсумни Термизда бошлайди

Стадиондаги муаммолар сабаб сўнгги йилларда рақибларини бошқа шаҳарларда қабул қилган "Сурхон" 2025 йилги мавсумдан эътиборан ўз уйига қайтади.

Термиздаги "Сурхон Арена" майдони, унинг дренаж ва суғориш тизими, шунингдек, стадион ёритиш тизими Лига талаблари асосида таъмирдан чиқарилган. Шунингдек, стадион ортида яна битта табиий майдон бунёд этилган бўлиб, бу ерда U-21 жамоаси ўз рақибларини қабул қилиши кўзда тутилган.

Термиз қолган шаҳарларга нисбатан узоқроқ эканидан келиб чиқиб, Ассоциация ва "Сурхон" ўзаро ҳамкорликда VAR техникаси харид қилган. Мазкур техника стадионга ўрнатилади ва ундан Суперлига беллашувлари давомида фойдаланилади. Шунингдек, вилоят телевидениеси Термиздаги учрашувларни телетрансляция қилиши масаласида иш олиб борилади. Шу кунга қадар Суперлига ўйинларида VAR техникасидан фойдаланиш бўйича ишлаб келаётган тизим масофа жиҳатидан Термизга мос келмасди. Шундан келиб чиқиб, стадион фойдаланишга топширилиши масаласида 2024 йилги мавсум давомида қатор ишлар амалга оширилди ва "Сурхон" яқинлашаётган мавсум учун ўз аренасини Лига рўйхатидан ўтказди. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика