Latest news

08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  0 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  3 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  5 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  13 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  11 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  20 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  9

Ниҳоят! Моуриньо УЕФАни алдаганини тан олди News

Ниҳоят! Моуриньо УЕФАни алдаганини тан олди

Жозе Моуриньо арабларнинг "beIN Sports" телекомпаниясига ажойиб интервью берди.

У Клопп ва Гвардиолага ҳасад қилишини, МЮ раҳбариятига яширинча арз қилиб, улар яқин вақтларда ўзларининг катта кучини йўқотишини айтган. Бу мураккаб ва жиддий мавзулар орасида энг қувноғи бўлди.

Жозе 2005 йилни ёдга олди: гарчи жамоага ёрдам бера олмаслиги мумкин бўлса-да, у кир кийимлар ичига кириб олгани ҳақиқатми?

Тўхтанг, сиз ўзи бу тарихни яхши биласизми?

"Бавария"га қарши чорак финалдан олдин Моуриньо 1/8 финалда "Барселона"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун иккала баҳсдан ҳам четлатилганди. У жамоаси билан гаплашиши, жамоанинг кийиниш хонасига кириши, трибунаости жойида бўлиши мумкин эмасди. Марҳамат, VIP-ложа.

"Бавария"га қарши биринчи ўйин тунида Моуриньони трибунада кўришмади. Бироқ унинг ёрдамчиси Руй Фария бош кийимини кийиб ўтирганди. Унинг қулоғида қулоқчинлари бор эди, бу ҳам тақиқлангани боис, Англия матбуоти буни кўрмаслиги керак эди. Дарвозабонлар мураббий Сильвиньо Лоуро эса маҳфиёна равишда кийиниш хонасига кириб, қоғозлар олиб чиқарди.

"Челси" ва Моуриньо бу борадаги саволларга анча вақтдан буён жавоб бермаётганди. Ниҳоят, Жозе буни айтиб берди.

"Ҳа, ростдан ҳам мен қутининг ичида эдим. Бу ғоя менга қандай келганлигини эслай олмайман. Мен футболчилар билан ёнма ён бўлишим керак эдим ва буни уддаладим.

Мен кийиниш хонасига кундузи боргандим, соат тахминан 12лар эди. Ўйин эса 19:00дан эрта бошланмасди. Мени ҳеч ким кўрмади ва мен жамоанинг етиб келишини кутдим.

Муаммо битта - стадиондан қандай қилиб чиқиб кетаман? Жамоа администратори Стюарт мени шу катта металл қутининг ичига солди. Нафас олишим учун унинг қопқоғи бироз очиқ эди.

Стюарт хонадан чиққанидан кейин УЕФА ҳодимлари хонага кирди. Ўшанда у қутини ёпиб қўйди. Нафас ололмасдим! У қутини очганида ўлаёзгандим. Жиддий айтяпман".

Шундан кейин Моуриньони ўша оқшомда ҳеч ким кўрмади. "Челси" 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Демак, ўша тун идеал тарзда ўтди.

Хўш, бу Жозенинг ақлсизлигими?

Rating: +74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика