Ниҳоят! Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади
04 dec 2018 10:34
News
Ниҳоят! Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади
Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Вакилларимиз сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларидаги ФИФА кунларида бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди.
Декбарь ойида миллий терма жамоамиз Туркияда яна бир йиғин ўтказади. Терма жамоамиз бош мураббийи мазкур йиғиндан кейин Осиё Кубогига йўл оладиган футболчилар борасида бир тўхтамга келади. Туркия йиғини олдидан Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади. 6 декабрь куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлари залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади.
Матбуот анжумани давомида бош мураббий журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтади. Матбуот анжуманига юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф қилинади.

Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Comments