Latest news

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  87 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Нигериялик футболчилар “Яшнобод” жамоаси машғулотларида қатнашмоқда News

Нигериялик футболчилар “Яшнобод” жамоаси машғулотларида қатнашмоқда

Шу йилнинг баҳорида пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Яшнобод” профессионал футбол клуби ташкил топганди.

Ҳозирда яшнободликлар футбол бўйича Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лигаси баҳсларида пешқадамлар сафида боришмоқда. Жамоа мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида ўнта жамоа ўртасида бугунгача ўтган 15 учрашувдан сўнг, 29 очко жамғарган ҳолда иккинчи поғонани эгаллаб турибди. “Яшнобод” футболчилари олдига янги мавсумда Ўзбекистон миллий чемпионати ПРО лигасида қатнашиш вазифаси қўйилган.

Яшнободликлар чемпионат уй учрашувларини “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтказаётган бўлса, машғулотларни тумандаги 198-умумтаълим мактаби ўйингоҳида олиб боряпти. Куни кеча жамоа машғулотларига “қора қитъа”нинг Нигерия мамлакатидан келган футболчилар ҳам қўшилдилар.

— Дебют мавсумини жамоамиз ёмон ўтказмаяпти, — “Яшнобод” профессионал футбол клуби бош мураббийи Азиз Файзиев. — Жамоамиз таркибини асосан 19-20 ёшли ўйинчилар ташкил этади. Туман ҳокимлиги жамоамизнинг келгусида кучлилар сафида тўп тепиши учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиляпти. Клубимиз бош хомий — ARTEL бренди остида майдонга тушяпти. Ҳозирда жамоамиз аъзоларининг машғулотлар ва чемпионат учрашувларини ўтказишлари учун беш минг томошабинга мўлжалланган замонавий стадион лойиҳаси тайёрланяпти. Иккинчи лига ўйинлари тугашига 3 тур қолди. Куни кеча машғулотларимизга шу кунларда юртимизда бўлиб турган нигериялик футболчилар ҳам қўшилишди. Ўз ўйинчиларимиз қаторида уларнинг хатти-ҳаракатларини ҳам кузатяпмиз. Нигериянинг DOSAD Football Academyсининг менежери Роберт Нвокике етти шогирди билан машғулотларда иштирок этяпти. Асосан 19-20 ёшли нигериялик футболчилар орасида иқтидорлилари ҳам ажралиб турибди. Уларнинг келгусида “Яшнобод” жамоасида қолиш-қолмаслигини вақт кўрсатади, албатта. Ҳозир эса бор диққат-эътиборимизни чемпионат учрашувларини муваффақиятли якунлашга қаратганмиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика