Latest news

16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  2 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  1 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  1 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  2 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  0 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  1 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  0 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  4 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  13 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  2 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  2

Нигерия - Босния ва Герцеговина 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

Нигерия - Босния ва Герцеговина 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Нигерия ва Босния ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. "F" гуруҳи, 2-тур.

Нигерия - Босния ва Герцеговина 1:0

Гол
: Одемвинге (29)

Нигерия
: Энеама, Йобо, Амброуз, Муса (Амеоби, 65), Одемвинге,Эминике, Микел, Ошанива, Онази, Бабатунде (Узоенйи, 75), Омероу.

Босния ва Герцеговина
: Бегович, Спахич, Бесич, Пьянич, Мисимович, Жеко, Муйжа, Суньич, Лулич (Салихович, 58), Медудянин (Сусич, 64), Хайрович (Ибишевич, 57).

Огоҳлантиришлар
: Медунянин (6), Микел (82). 

                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ




Барчага эътибор учун ташаккур! Энди секингина бориб ухланглар, "шеф" сезиб қолмасин! Тағин яна бугун ош бор эди деб, кўчага чиқиб кетишга тўғри келмасин) Соғ ва саломат бўлинглар, Азиз футбол мухлислари!

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Нигерия ғалаба қозонди!


90` Жеко!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Дарвоза тусини!!!!


90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90`
Энеама ҳозир Нигерияни муқаррар голдан қутқариб қолди! Браво!

88`
Ўйин тугашинига саноқли дақиқалар қолмоқда. Босния бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтмоқда. Уларни бошқа чоралари ҳам йўқ.

86`
Тонг ҳам ёришмоқда... Яна бир неча соатлардан сўнг ЎФФ сунъий қопламали майдончасида ОАВ ходимлари ўртасида ўтказилаётган турнирда "СА" жамоаси ўз иштирокини бошлайди. Илк ўйин "Шарқ Зиёкори" жамоасига қарши бўлиб ўтади. "СА" жамоаси лидери эса ҳалигача ухламаган ва Нигерия ва Босния ва Герцеговина жамоалари ўртасидаги баҳсни матнли онлайн трансляцини амалга оширмоқда.

83`
Эменикенинг хавфли зарбаси, бироз ноаниқ кетди.

82`
Жон-Оби Микел ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

80`
Одемвингенинг навбатдаги зарбаси ва Бегович ўз маҳоратини ишга солишга мажбур бўлди.

78`
Нигерия ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб турибди.

75`
Бабатунде ўрнига Узоенйи туширилди.

73`
Нигерия футболчиси жароҳат олди. Бабатунде уни алмаштиришларини сўрамоқда.

71`
Босния ва Герцеговина жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилмоқда. Лекин якуний зарбани берадиган футболчи топилмаяпти.

68`
Нигерия бугун рақибидан кўра яхшироқ кўринмоқда. Ҳаракатлар, иштиёқ ва тажриба борасида африкаликлар бироз устунроқдек.

65`
Нигерия ҳам ўзгартиришларга қўл урди. Муса ўрнига Амеоби туширилди.

64`
Босния таркибида сўнгги ўзгариш. Медудянин ўз ўрнини Сусичга бўшатиб берди.

62` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! Уйғониб кетдим! Нигерия ҳужумлар ёмғирини ёғдириб ташлади! Эменикенинг зарбасини Бегович маҳорат кўрсатиб бартараф этиб қолди! Қойил!

61`
Нигерия яхши ўйнамоқда. Жамоа ўйинида ранг-баранглик бор.

59`
Босния ва Герцеговина сафида яна ўзгариш. Лулич ўрнига Салихович туширилди.

58`
Босния ва Герцеговина таркибида ўзгариш руй берди. Хайрович ўрнига Ибишевич майдонга тушди.

57` ОНАЗИ!!!!!
Ҳаммасини яхши бажарди. Лекин сўнгги паллада тўпни жамоадошига етказиш ўрнига, дарвозага ноаниқ йўллади.

55`
Нигерия рақибини жарима майдончаси олдида "қамап" қўйди.

53`
Хайрович тўп билан анча югурди. Лекин жамоадошларини топа олмаган Хайрович, тўпни орқага қайтаришга мужбур бўлди. Нигерия яхши ҳимояланмоқда.

Хотинидан қўрқадиган юзерлар кўзини "юмиб" олсин


50`
Нигерия ўйинни назорат қилмоқда.

Олмалиқда туғилган боланинг голи ҳозирча ягона бўлиб турибди

48`
Яна ўша эпизод. Босния ўнгқ қанотдан ҳужум ташкил этди. Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Жеконинг зарбаси эса ноаниқ.

46` Иккинчи тайм бошланди! Шарҳимизда давом этамиз...

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС! Камсонли онлайнда ўтирган юзерларни эса ухлаб қолмасликка чорлаймиз!

45` Эдин Жеко!
Ҳа, яна ўша Жеко! Яна ноаниқ зарба!

44` Эдик Жеко!
Бўлдида энди, урақолгин! Нечта имконият керак а бунга? Жамоадошидан чиройли пасни қабул қилиб олган Жеко якуний зарбани йўллай олмади.

41` Босния терма жамоаси таркибидаги тажрибали "ғиччакчи" етишмаяпти. Ҳужумларни "ғиччиллатиб" ташлай оладиган тажрибали "ғиччакчи" керак уларга!

38`
Нигерия терма жамоаси аъзолари "Аббос гуруҳи" карнай-сурнай додлатворадигандек, ҳужумларни ҳам додлатиб ташлашмоқда.

36`
Футболда расман кузатилмайдиган, лекин ҳар доим бўладиган "тайм-аут" юзага келди. Нигерия футболчиси Эменикега тиббий ёрдам кўрсатилди.

33`
Эдин Жеко сал қолса боши билан дарвозани ишғол этиши мумкин эди.

31`
Нигерия ўйин дебютини фаол ўтказган эди. Кейинчалик Босния анча устунликка эришди. Сўнгги беш дақиқада эса Нигерия анча мазмунли ўйин кўрсатди ва ўз мақсадига эришди.

29` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Одемвинги! Олмалиқлик Одемвинге Эменикенинг пасидан сўнг рақиб посбонини оёқлари орасини "кўзлади"! Ҳисоб очилди!


28`
Босния ва Герцеговина бироз муддат "тики-така" услубидан фойдаланди.

26`
Нигерия сардори ҳимоячиларна бироз танбеҳ бермоқда. Ҳа, тўғри. Сўнгги дақиқаларда улар анча ҳужумларни ўтказиб юборишмоқда.

24` ЭДИН ЖЕКО! ЗАРБА! Энеама яна жамоасини голдан қутқариб қолмоқда! Балли, Энеама!


23`
Босния анча жонланди. Хайрович бу сафар дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Лекин Энеама ўз ўрнида!

21`
ГООЛ! Эдин Жеко! Лайнсмен "анти-радари" билан катта саҳнага чиқмоқда.

20`
Мисимович ҳозир жарима майдончаси олдидан "Shaba-style" услубида зарба берди. Ўхшамади. Ҳамма ҳам Шаба эмаску! Ким-у дейсизми? Ҳа, бу бола "PES2013"да анча-мунча рақибларни ушбу услуби билан додини берган:-)

18`
Футболчилар бироз тезликни пасайтиришди. Айниқса ҳужумчилар. Улар лайнсменнинг "анти-радар"идан безор бўлишди.

16`
Ўзимизнинг Олмалиқда туғилган бола борку, Одемвинге. Ўша болакай яхши ўйнаяпти. Шквирин ушбу трансфер ҳақида бош қотириб қолган бўлса ажаб эмас:-)

15`
Германия - Гана ўйини зўр бўлади-а? Клозенинг тарихий голи ва немис машинасининг иродасини айтмайсизми?! Гана футболчиларининг қойилмақом голларию, беназир ҳужумлариничи? Бу жамоалардан ҳам ушбу даражадаги ўйинни кутиб қоламиз! Ҳозирча Нигерия Ганадан қолишаётгани йўқ.

12`
Нигерия ҳозирча бироз кучли иштиёқ билан ҳаракатланмоқда. Босния ҳам ёмон эмас, фақат зўр ҳам эмас!

11` Жон-Оби Микел! Зарба!
Бироз ноаниқ. "Челси" футболчиси мўлжалда бироз адашди. Кўп мўлжалда адашади ўзи шу бола!

9`
ЗЎР ЎЙИН! Жамоалар ҳимояга ётиб олишгани йўқ. Кетма-кет ва навбатма-навбат ҳужумлар!

7` Олмалиқда туғилган Питер Одемвингенинг жаримадан тепган хавфли зарбаси сал бўлмасада гол билан якун топарди!

6` Спахич! Нималар қилдинг?
Спахич ўз майдончаси олдида тўпни узатишда хатога йўл қўйди. Тўпни Мусага "совға" қилди. Кейин уни хатосини тўғирлаш учун Медунянин Мусага қарши кўполлик ишлатди ва огоҳлантириш олди. Жарима тўпи.

5`
Пьянич яхши вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда, лайнсменнинг "анти-радари" ишлаб кетди. Тезликни белгиланган миқдордан ошириб юборибди Пьянич.

4`
Бурчак тўпидан келган хавфни босниялик ҳимоячи қайтаришди. Онази эса узоқдан зарба йўллаб кўрди, ноаниқ.

3`
Ҳужум қилиш навбати Нигерияга ўтди. Бурчак тўпи.

2`
Босния ёмон эмас. Тезда ҳужумга ўтиб кетди.

1` Учрашув бошланди! Қани шоввозлар, кўрсатингларчи нималарга қодир эканлигингизни...


Ҳа, майли чалғимаймиз. Қўрқса-қўрмаса бу уни иши. Ҳамма ўз ишини қилсин! Мен ҳам футболимни шарҳлай-а?!

Кечаси футбол кўрадиган мухлислар шунчалик камми? Наҳотки кўпчилик, "шеф", яъни хотинидан қўрқсая? Футбол ишқибозлари ичида бунақаси бўлмаса керагов)

Давлат мадҳиялари куйланмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Навбатдаги футбол оқшомига хуш келибсиз! Бизни олдинда Нигерия - Босния ва Герцеговина жамоалари ўртасидаги шиддатли ўтиши кутилаётган беллашув кутиб турибди!
Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Ўйин соат 03:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика