Latest news

11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  0 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  8 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2

НИГЕРИЯ - АРГЕНТИНА - 2:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

НИГЕРИЯ - АРГЕНТИНА - 2:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Нигерия ва Аргентина ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

ЖЧ-2014. “F” гуруҳи. 3-тур
НИГЕРИЯ – АРГЕНТИНА 2:3
Бош ҳакам:
Никола Риццоли (Италия)
Голлар:
0:1 – 3 Месси,  1:1 – 4 Муса,  1:2 – 45 Месси,  2:2 – 47 Муса,  2:3 – 50 Рохо.
Нигерия
Эньема, Эмброуз, Омеруо, Йобо, Ошанива, Оби Микел, Онази, Одемвинги (Нвофор, 80), Бабатунде (Учебо, 66), Муса, Эменике.
Аргентина
Ромеро, Сабалета, Гарай, Фернандес, Рохо, Маскерано, Гаго, Ди Мария, Месси (Альварес, 63), Игуаин (Биглия, 90), Агуэро (Лавесси, 38).
Огоҳлантиришлар:
Омеруо (49), Ошанива (51).

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ



90 - Учрашув якунланди. Аргентина 1, Нигерия 2-ўринни эгаллади.

89 - Игуаин ўрнига Билья туширилди.

84 - Аргентина ўйинни шу натижа билан тугатиш мақсадида ҳимояда ўйнамоқда. Лекин ҳимоячилар қўпол хатолар қилишяпти. Нигерия эса бундан фойдалана олмаяпти.

80 - Африкаликлар ўйиндаги устунликни қўлга олишди. Бироқ бу дарвозага зарба бериш учун ҳам етарли бўлмаяпти.

73 - Нигерия олдинга ўтишга уриняпти, бироқ ақллироқ ўйнаш етишмаяпти.

65 - Яна биринчи бўлимдаги вазият. Тезкор голлардан кейин хотиржам ўйин.

63 - Месси ўрнига Альварес майдонга туширилди.

56 - Энди жамоалар яна хотиржам ўйнашга тушишди.

51 - Иккинчи бўлимни ҳам жамоалар ҳужумкор руҳда бошлашди.

49 - ГООООЛ! Рохо, Аргентина олдинга чиқди, 3:2. Лавесси бурчадан тўпни оширгач, ҳимоячилар орасидан ўтган тўп Рохонинг тиззасига тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Маркоснинг ўзи ҳам нима бўлганини унчалик тушунмагандир, лекин гол ва Аргентина олдинда.

47 - ГООООЛ! Аргентинада Месси бўлса, Нигерияда Аҳмад Муса! У яна мувозанатни тиклади. Ҳимоячилар нима қилишганини уларнинг ўзи билади. Муса деярли олдида ҳеч ким йўқдай осонликча улардан ўтиб кетди. Финт ҳам ишлатиб ўтиргани йўқ. Тўпни шеригига оширди, қабул қилди, югурди ва тепди, 2:2!

- Иккинчи бўлим бошланди.


- Биринчи бўлим якунланди. Ўйин суръати жуда тез эмас. Нигерияга ақл, Аргентинага эса тезлик ва жамоавий ҳаракатлар етишмаяпти. Бошқа гуруҳларда ўта юқори тезликдаги ўйинларга гувоҳ бўлгандик.

45+1 - ГООООЛ! Нигерия яна ўйин қоидасини бузди. 23 метрлардан дарвоза тўғрисидан белгиланган жаримани Месси дарвозага йўллади. Эньяма эса позицияни нотўғри танлагани такрорий лавҳада кўриниб қолди. У ўнг томонга яқинроқ туриб қолди ва зарбага реакция беришга улгурмади.

44 - Мессининг 25 метрлардан жаримадан тепган тўпини Эньяма қайтарди. Нигерияликлар посбони тезкор реакцияси ва сакраши туфайли зарбаларни осонликча қайтармоқда.

42 - Нигерия рақибга эркин ҳаракат қилишга имконият бермаяпти.

38 - Агуэро оёғидан лат еди. Унинг ўрнига Лавесси майдонга туширилди.

30 - Ди Мариянинг яна бир кучли зарбаси йўлига Эньяма тўсиқ бўлди. Тўпни бурчакка чиқариб юборди.

27 - Одемвингининг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

26 - Ди Мариянинг ажойиб тўп оширишидан кейин Месси ва Игуаин тўпга салгина кеч қолишди. Акс ҳолда, бўш дарвозага тўп киритиш қийинчилик туғдирмасди.

23 - Нигерия позицион ҳужумлар ташкил этишга уринди, аммо бу самарасиз чиқди. Аргентинада эса ҳужумкор футболчилар ўртасидаги боғлиқлик ҳали юқори даражада эмасдек. Нигериянинг ҳимояда яхши ўйнаётгани ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин.

18 - Бу кучлироқ рақиб билан ҳимояланишда муаммо туғдириши мумкин. Гуруҳда уларга бундай қийинчилик Босния томонидан тақдим этилди.

17 - Тезлик юқори эмасдир, лекин кўплаб кескин ҳолатлар юзага келмоқда. Аргентинада Ди Мария, Игуаин, Месси ва Агуэро бошқалардан яққол ажралиб қолган ҳолда ҳаракат қилмоқда.

10 - Игуаин яккама-якка вазиятда дарвозабонни алдади, бироқ тўпни ноаниқ тепди. Ён ҳакам эса офсайдни қайд этмай хатога йўл қўйди.

9 - Ди Мариянинг узоқдан тепган тўпини Эньяма қайтариб юборди. Мария бугун ҳозирча ўйинда энг фаол.
7 - Жамоалар ўйинни қувноқ ҳолда бошлашди. Кетма-кет ҳужумлар ва голлар. Бундай ўйин барчага маъқул келади.
4 - ГОООООЛ! Нигерия бир дақиқа ичида ҳисобни тенглаштирмоқда! Қойил. Муса тўпни жарима майдони ичида қабул қилди ва ўнг оёғида узоқ бурчакка тўпни михлади. Бу голни Анри услубида урилди дейиш мумкин. Балки, Кака услубида.
3 - ГООООЛ! Ҳисоб очилди. Ди Мариянинг зарбасидан кейин Эньяма тўпни қайтарди, лекин қайтган тўпга биринчи блиб етиб келган Месси осонлик билан бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллади.
- Бошланди. Аргентина тўпни биринчи бўлиб тепди.
- Ўйин шарҳини сизларга Беҳзод Назаров тақдим этади.
- Аргентина дуранг ўйнаса ҳам гуруҳ ғолиби, Нигерия дуранг ўйнаса, кейинги босқичга чиқади. Нигерия ютса гуруҳ ғолиби бўлади. Агар ютқазса, Эроннинг ғалаба қозонмаслигига умид қилади.
- Жамоалар мадҳиялари янграмоқда.
- Бир оздан кейин Нигерия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги баҳсга старт берилади.
- Баҳс соат 21:00да бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика