Нидерлания футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Спортда омадга ишонмайман"
15 sep 2024 15:43
News
Нидерлания футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Спортда омадга ишонмайман"
"Жамоамизни қаҳрамонлар дея аташим мумкин, сабаби, шогирдларим нималарга қодир эканлигимизни ва кучли жамоага қарши курашишдан қўрмаслигини намойиш эта олишди.
Ўйлашимча, биз жуда яхши ўйнадик. Рақиб мудофаасини бузиш билан бир қаторда ҳимояланишни ҳам уддаладик. Ўзбекистон ҳам яхши ўйин намойиш этди. Йигитлар баъзи кўрсатмаларни маромига етказди. Аммо ўрганишимиз ва тўғрилашимиз керак бўлган камчиликлар бор.
Мен спортда омадга ишонмайман. Агар нимагадир эришишни хоҳласангиз, кўпроқ ҳаракат қилишингиз керак. Менимча, икки жамоа ҳам тенг ўйин намойиш этди. Баъзида бизда, баъзида рақиб жамоада имкониятлар юзага келди. Бироқ буни омадга боғламаган бўлардим.
Биз кийиниш хонасидаёқ Коста-Рика ҳақида ўйлашни бошлаб юборганмиз", деди испаниялик мутахассис.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments