Latest news

04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  14 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  16 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  7 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8

Неймар ёки Бензема? News

Неймар ёки Бензема?

Бутун дунё Украинадаги воқеаларни ҳаёжон билан кузатаётган тунларнинг бири. Францияда тарбия топган жазоирлик йигит 17 дақиқа ичида "Париж"ни маҳв этди.

 

Real Madrid

Karim Benzema - 61', Karim Benzema - 76', Karim Benzema - 78'

Champions League Final Stage . Round 1/8

10/03/2022, 01:00

1
:
3
Finished

Paris Saint-Germain

Kylian Mbappe - 39'

Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 59895 spectators

Referee: Danny Makkelie

45'
90'
43'  Nacho Fernandez
44'  Vinicius Junior
57'  Marco Asensio (Rodrygo)
57'  Toni Kroos (Eduardo Camavinga)
60'  Daniel Carvajal
61'  Karim Benzema
61'  Vinicius Junior
66'  Daniel Carvajal (Lucas Vazquez)
76'  Karim Benzema
76'  Luka Modric
78'  Karim Benzema
88'  Lucas Vazquez
7'  Leandro Paredes
39'  Kylian Mbappe
39'  Neymar
62'  Gianluigi Donnarumma
71'  Leandro Paredes (Idrissa Gana Gueye)
81'  Danilo Pereira (Angel Di Maria)
81'  Achraf Hakimi
83'  Presnel Kimpembe
88'  Achraf Hakimi (Julian Draxler)

"Пари Сен-Жермен" "Барса"дан Мессини, "Реал"дан Рамосни тортиб олса ҳам, Хелайфи азалий орзусига қовуша олмади. Биз эса кечанинг асосий қаҳрамонига эътибор қаратамиз.

Бензема билан катта йўлга чиққан Самир Насри, Хатем Бен Арфа ва Жереми Менез сингари "вундеркинд"лар аллақачон "нафақахўр" бўлишди. Карим эса Мадриднинг "янги қирол"и айланди.

2009 йилда "Қироллик клуби" нидерландияликлардан (Роббен, Хунтелар, Снейдер, ван дер Варт) воз кечиб, катта трансферларга қўл урди. Роналду (МЮ), Кака ("Милан"), Алонсо ("Ливерпуль") ва Бензема ("Лион") харид қилинди. Бошқалар кетди, франциялик форвард эса 13 йилдан бери қаймоқрангли либос билан ўйнаяпти.

2009 йилги таркибдан фақат 2 нафар футболчи ҳамон "Реал" учун ўйнаяпти (Марсело ва Бензема).

Карим келганидан кейин Руд ван Нистелрой, Эммануэль Адебайор, Гонсало Игуваин, Чичарито ва Алваро Мората Мадриддан кетишга мажбур бўлди.

Фернандо Йерро, Рауль Гонсалес, Икер Касильяс ва Серхио Рамосдан кейин "Реал"нинг сардорига айланди.

2016-17 йилги мавсумда Моратадан 2 ҳисса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлса ҳам, испанга нисбатан камроқ тўп киритди. Роналдунинг Мадриддаги охирги мавсумида эса Ла Лигада атиги 5 та гол урди. Ана шу замонда жамоанинг кўплаб мухлислари Бенземанинг тезроқ кетказилишини хоҳлашган эди. 

У 9 йил давомида Роналдунинг соясида қолди. Ҳеч эътироз билдирмай 2-рақамли одам вазифасини бажариб келди. Криштану кетганидан кейин эса...

Шу ўринда кишининг хаёлига беихтиёр Неймар келади. Мессининг соясида қолишдан қўрқиб, Парижга кетган бразилиялик футболчи бугун Лео билан биргаликда Бенземаси бор "Реал" қаршисида ожиз қолди...

Сизнингча, қай бири каттароқ футболчи: Неймар ёки Бензема?

Author :
Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика