Неймар: "Пул туфайли ПСЖга ўтганим йўқ"
04 aug 2017 17:45
News
Неймар: "Пул туфайли ПСЖга ўтганим йўқ"
"Янги чақирувдан хурсандман. Париж - ажойиб шаҳар. Ҳозир ҳис қилаётганимни тасвирлаб бериш қийин. Янги чақирувга муҳтож эдим ва шу нарса мени бу ерга олиб келди. Бу ўзимни "Барселона"да юлдуздек ҳис қилмаганимга боғлиқ эмас. Ўзимни яхши ҳис қилганман.
Юрагим ПСЖ билан шартнома тузишни айтди ва буни бажардим. Бу энг қийин қарорларимдан бири. "Барселона"дек йирик клубда ўйнар эдим. У ерда кўп дўстларим қолди, аммо бу футбол. Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. Шунчаки кетадиган вақт келганини ҳис қилдим.
ПСЖда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Бу ерда мени келишимдан хурсанд бўладиган дўстларим бор. Аммо бу қароримга таъсир кўрсатгани йўқ.
Агар эртага ўйнаш имконият бўлса, нима қиламан? Тайёрман. "Барселона" мухлисларига нима демоқчиман? Қўллаб-қувватлашингиз учун раҳмат.
Пул туфайли ПСЖга ўтганим йўқ" - дейди Неймар.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Comments