Неймар Макаога учмади News

Неймар Макаога учмади

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Халқаро чемпионлар кубоги доирасида "Интер"га қарши ўйинда қатнашмайди.

Парижликлар расмий сайти хабарига кўра, футболчи баҳс ўтадиган Макаодаги стадионга бормаган ва Шэньчжэнда қолган. Бу ерда у жароҳатидан даволанишни давом эттиради. Июнь ойида Неймар тўпиғидан жароҳатланганди.

Шунингдек, Преснел Кимпембе ҳам жароҳати сабабли "Интер"га қарши баҳсда қатнашмайди.

ПСЖ - "Интер" учрашуви 27 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика