Latest news

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  36 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Неймар Бразилия терма жамоасидан 2025 йилгача уни йиғинларга чақирмасликни сўради News

Неймар Бразилия терма жамоасидан 2025 йилгача уни йиғинларга чақирмасликни сўради

Футболчи тикланиш жараёнини тўлиқ ўтказмоқчи.

"Ал Ҳилол" ва Бразилия терма жамоалари футболчиси Неймар октябрь ойида узоқ муддатли оғир жароҳатидан тикланиб, майдонга қайтди. Неймар ОЧЛ Элит мусобақаси доирасида "Ал Айн"га қарши ўйинда майдонга тушди.

Globo нашри берган маълумотга кўра, Неймар Бразилия футбол конфедерациясидан уни 2024 йил охирига қадар йиғинларга жалб қилмасликни сўраган. Терма жамоадагилар Неймар "Ал Ҳилол"да кўпроқ ўйин амалиёти олиб, спорт формасини яхшилаб тиклаб олиши учун бунга рози бўлишган.

Шу тариқа, Неймар Бразилия термасининг ноябрь ойидаги йиғинларида қатнашмайди. Футболчи Венесуэла ва Уругвайга қарши ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш ўйинларини ўтказиб юборади. Неймарнинг қайтиши учун идеал вақт 2025 йилнинг март ойи деб қаралмоқда. Март ойидаги йиғинларда Бразилия термаси Аргентина ва Колумбияга қарши кураш олиб боради. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика