Невилл: "Погба бошқа жойда ўйнашни истаётган бўлса, МЮ ҳам усиз ўйнай олади"
23 dec 2019 19:28
News
Невилл: "Погба бошқа жойда ўйнашни истаётган бўлса, МЮ ҳам усиз ўйнай олади"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл хавбек Поль Погбанинг келажаги борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Погба голлар уриши, шерикларига ажойиб равишда голли паслар ошириб бериши мумкин. Бироқ ҳар ҳафтада Сульшердан Погбанинг келажаги борасида сўрашади. Шу боисдан Поль кетиши ёки қолиши борасида бир қарорга келиши керак.
Жамоа усиз ҳам ўйнамоқда. Клубга жамоада қолишни истаётган футболчилар керак. Менимча, Сульшер тўғри йўл тутмоқда. У ҳам Погбанинг қолишини истамоқда.
Агарда Сульшер: "Йўқ, Погбанинг келажаги бу ерда эмас", деса, футболчининг қадри кескин тушиб кетади. Фикримча, Погба бошқа жойда ўйнашни истамоқда. Агарда шундай бўлса, МЮ усиз ҳам ўйнашни ўрганиб олган", - деди Невилл.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments