Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  1 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Нестеров Ўзбекистон терма жамоаси рўйхатидан тушди News

Нестеров Ўзбекистон терма жамоаси рўйхатидан тушди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" дарвозабони Игнатий Нестеров Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этмайди.

Бир неча кун аввал Ўзбекистон терма жамоасининг Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинганди. Унга кўра, Темур Кападзе терма жамоага уч нафар дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Элдорбек Суюнов ва Ботирали Эргашевни таркибга киритганди.

Ўзбекистон МТЖнинг Уругвайга борадиган таркиби

Бизга маълум бўлишича, Игнатий Нестеров терма жамоанинг Уругвайга борадиган рўйхатидан тушиб қолган. Бунга сабаб, дарвозабон "Металлург"га қарши баҳсда кичик жароҳат олгани айтилмоқда. Унинг ўрнига эса "Насаф"нинг ёш дарвозабони Умид Эргашев жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, Игнатий Нестеров жорий мавсумда "Локомотив" сафида Суперлигада 12 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 13та гол қўйиб юборган. ОЧЛда эса Нестеров 6 учрашувда 9 бор гол ўтказиб юборди. "Локомотив" посбони жорий мавсумда жами 18 учрашувда иштирок этди ва 22та гол қўйворди. Нестеров бу йили жами 18 ўйинда ўз дарвозасини 4 марта "қуруқ" сақлади.

Rating: -62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика