Latest news

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  8 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  203 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  150 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  61

"Немис бульдоги" Оливер Кан ҳақида News

"Немис бульдоги" Оливер Кан ҳақида

Бугун Германия терма жамоасининг афсонавий дарвозабонларидан бири Оливер Кан ҳақида маълумотлар берамиз.

Оливер Рольф Кан (Oliver Rolf Kahn) – германиялик дарвозабон. Уч марта дунёнинг энг кучли дарвозабони, тўрт марта Европанинг энг кучли посбони деб топилган. Жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари соҳиби. Европа чемпиони. Германиянинг 8 карра чемпиони, олти марта Германия кубоги соҳиби бўлган.

Ўз даврининг энг кучли дарвозабонларидан бири бўлган. Айни пайтда Германия ТВсида шарҳловчи сифатида фаолият олиб бормоқда.
Оливер Кан 1969 йилнинг 15 июнида Германиянинг Карлсруэ шаҳрида туғилган. Футболга қадамларини ҳам айнан “Карлсреэ” жамоасида қўйган. 18 ёшида ушбу жамоанинг учинчи рақамли посбони сифатида катталар жамоасига қабул қилинади.Албатта, аввалига барчаси қийин бўлган. Кан узоқ вақт захира ўриндиғига ўтириб, сабр билан ўз имкониятини пойлаган.

1990 йилда Кан ниҳоят “Карлсруэ” асосий таркибида дебют қилган. Чунки, жамоанинг асосий посбони Фамула учта ўйинга дисквалификация қилинганди. Лекин, унинг асосий таркибдаги ўйинлари мураббийлар штаби ва мухлисларда ёрқин таассурот қолдиргани йўқ – қаҳрамонимиз учта ўйинда ўз дарвозасидан 9 марта тўп олиб чиқишга мажбур бўлган. Шу тариқа, у яна захира ўриндиғига қайтган ва бир йил давомида ўша ерда вақтини ўтказган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ёш посбон шундан сўнг ҳам тақдирга тан бермаган ва ўз устида тинмай меҳнат қилиб, ўз вақтини кута бошлаган.
Ушбу меҳнат албатта ўз самарасини бермай қолмаган. Кан ўзига имкон берилган ўйинларда ишончли ҳаракатлар намойиш қилган ва асосий таркиб посбон бўлишга лойиқ эканлигини исботлаган.
1992/93 йилги мавсумда айнан Оливернинг саъй-ҳаракатлари эвазига “Карлсруэ” УЕФА Кубогида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Шундан сўнг дарвозабоннинг ишлари юришиб кетган ва аста секин кўзга кўрина бошлаган.

Бир йилдан сўнг эса жамоа ушбу турнирнинг ярим финалигача етиб боради. Ёзда эса пасбонни Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ўз сафига чорлайди.Шундан сўнг у “Бавария” сафида ЕЧЛ ўйинида дебют қилган. 1995/96 мавсумда эса жамоаси билан УЕФА Кубоги соҳибига айланган.
1997 йилда Оливер Кан илк марта Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси деб топилган.
Бу орада Кан машҳур немис клубида нафақат биринчи рақамли посбон, балки, жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланган.
Лекин, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, қаҳрамонимизнинг мухлислар билан муносабатлари ҳавас қиларди даражада бўлмаган. Албатта, “Горилла”, “Маймун” каби лақаблар қўйишса кимга ҳам ёқарди?


1999 йил. Дарвозабоннинг фаолияти энг гуллаган даврлар. Германия чемпионлигидан ташқари, у дунёнинг энг яхши дарвозабони деб топилган. Барчаси яхши кетаётганди. Афсуски, ўша йили Чемпионлар Лигаси финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлиб ўтган ўйинда сўнгги уч дақиқада иккита гол ўтказиб юбориш посбоннинг фаолиятидаги қора кунлардан бири бўлган.



Шунга қарамай у тўхтаб қолмади. Янада қаттиқроқ меҳнат қилишни бошлаган Кан икки йилдан сўнг ўзи истаган Чемпионлар Лигаси кубогини боши узра кўтара олди.
Шунча муваффақиятга қарамай, “Олли”нинг терма жамоадаги ишлари кўп ҳам жойида бўлмаган. У ЖЧ-94, ЖЧ-98да, Евро-96 каби турнирларда қатнашган бўлсада, унга терма жамоанинг иккинчи ёки учинчи дарвозабони сифатида қарашарди.

Евро-2000 саралашида эса Оливер Германия терма жамоасининг асосий посбонига айлана бошлаган. Терма жамоа деярли муаммосиз қитъа чемпионатига йўл олади. Лекин, турнирнинг финал қисмида германияликлар гуруҳ босқичида сўнгги ўринни олиб, ортга қайтишга мажбур бўлишган.
2002 йил Осиёда бўлиб ўтган Мундиалда эса Кан Германия терма жамоасининг ҳақиқий етакчиси эканлигини исботлай олган ва жамоаси билан финалга йўл олган. Бироқ, “немис машинаси” ўшанда Бразилия терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ва ЖЧнинг кумуш медаллари билан кифояланган. Лекин барибир, Кан ўша йили дунёнинг энг кучли дарвозабони деб топилган.



Бу орада у “Бавария” билан яна кўплаб совринларни қўлга киритган. Ўз мамлакатида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медали эгасига айланган.
2007/08 йилги мавсум Оливер Кан учун фаолиятидаги сўнгги мавсум бўлди. Ўша мавсумни ҳам у албатта ўзи учун иккинчи уйи бўлиб қолган “Бавария”да ўтказган. Умуман олганда, қаҳрамонимиз ушбу клуб тариҳида ўчмас из қолдирган ўйинчилардан бири ҳисобланади.

2008 йилнинг 2 сентябрида эса мухлислар билан тўлиб тошган “Альянц Арена”да Каннинг хайрлашув ўйини бўлиб ўтган. Ўшанда “Бавария” ҳамда Германия терма жамоалари ушбу ўйинда ўзаро куч синашишганди.
Оливер Кан айни пайтда Германия телеканалларидан бирида шарҳловчи сифатида фаолият олиб бормоқда.




Эришган ютуқлари

Германия терма жамоасида

Европа Чемпиони: 1996
Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби: 2002
Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби: 2006

"Бавария"

Германия чемпиони: 1996/97, 1998/99, 1999/00, 2000/01, 2002/03, 2004/05, 2005/06, 2007/08
Германия Кубоги соҳиби: 1997/98, 1999/00, 2002/03, 2004/05, 2005/06, 2007/08
Немис лигаси кубоги соҳиби: 1996/97, 1997/98, 1999/00, 2003/04, 2006/07
УЕФА Кубоги соҳиби: 1995/96
ЕЧЛ ғолиби: 2000/01
Қитъалараро кубок соҳиби: 2001

Шаҳсий ютуқлари:

IFFHS талқини бўйича дунёнинг энг яхши дарвозабони: 1999, 2001, 2002
Европанинг энг яхши дарвозабони: 2000, 2001, 2002
Германиянинг энг яхши футболчиси: 2000, 2001
Бундееслиганинг энг яхши дарвозабони: 1993/94, 1996/97, 1997/98, 1998/99, 2000/01
ЖЧнинг энг яхши футболчиси: 2002
Лев Яшин номидаги соврин соҳиби: 2002
Ҳалол ўйин учун УЕФА соврини: 2001
"ФИФА 100" рўйхатига киради


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика