Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  20 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  72 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  68

Неъматулла Қутибоев Ўзбекистон МТЖнинг ғалабасига ишонмоқда News

Неъматулла Қутибоев Ўзбекистон МТЖнинг ғалабасига ишонмоқда

Тажрибали собиқ ҳужумчи Неъматулла Қутибоевнинг ўз вақтида қандай футболчи бўлганлигини кўпчилик яхши билса керак.

Тажрибали собиқ ҳужумчи Неъматулла Қутибоевнинг ўз вақтида қандай футболчи бўлганлигини кўпчилик яхши билса керак.

Фаолияти давомида МТЖда ҳам ўйнашга муваффақ бўлган қорақалпоқ ўғлони бугунги ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди. 

- Аввало футболчиларимизнинг КХДРга қарши кўрсатган ўйинини алоҳида эътироф этган бўлардим. Шу куни барча йигитлар астойдил харакат қилди. Тўғриси, якдил бир жамоа шаклланганиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Олдин кўпинча ўйин бу даражада қовушмасди. Бугунги кунга келиб футболчиларда ўз кучига бўлган ишонч ортгани кўриниб турибди  дея гап бошлади Қутибоев. 

- Бугунги учрашувда гарчи Яманни кўпчилик аутсайдер сифатида кўрсатаётган бўлсада, ҳаммасини ўйинда билинади. Олдиндин бир нима дейиш қийин. Лекин шунга қарамай шахсан ўзим бугун ватанимиз бош жамоасидан ғалаба кутяпман ва ишонманки йигитлар ёруғ юз билан қайтади.  

- Ҳужумчилар ҳақида нима дейиш мумкин? Тажрибали Александр Гейнрих ҳақида ортиқча эътироф шарт эмас менимча. Уни барча билади қандай савиядаги футболчи эканлигини. Захирадан тушиб бўлсада, энг муҳими фойда келтираётгани таҳсинга лойиқ. Аслида ҳам ҳужумчини асосан унинг урган голлари танитади. Яна бир иқтидорли ҳужумчи Игорь Сергеев ҳақида ҳам ижобий фикрларни билдириш мумкин. Жуда ҳавфли футболчи. Рақиб жарима майдони ичида жой танлашни қойиллатмоқда. Бу билан у ҳимоячиларга жиддий ташвиш туғдираётганини айтиш даркор. Менимча бугунги учрашувда ҳам мураббийлар Сергеевни бошланғич таркибда майдонга туширса керак. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика