Latest news

09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  2 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  2 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  11 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  8 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  28 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  11 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7

Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди" News

Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"

Про-Лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал" - "Олимпик" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда мухлисларимиздан кечирим сўрайман. Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, кўплаб вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Дарвозабон эса хатога йўл қўйди ва гол ўтказиб юбордик. Голдан кейин асабийлашдик ва ўзимизга кела олмадик. Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди", - дея фикр билдирди Неъматилло Қуттибоев баҳс якунлангач.

- Дониёр Исмоилов биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этди. Унинг захирага олинишига нима сабаб бўлди?

- Мажбурий ўзгариш қилдик. Футболчининг ўзи алмаштирилишини сўради. У жароҳат олди.

- Жамоа тўпурари Иззатилло Абдулҳақов бугунги учрашувда асосий таркибдан жой олмади ва иккинчи бўлимда майдонга тушди. Абдулҳақов асосий таркибдан жой олмагани ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Биз кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак. Бугунги учрашувдан кейин таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ.

- "Олимпик" жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Ёш жамоа. Улар бугун яхши ўйин кўрсатишди. "Олимпик" гол урганидан сўнг жамоанинг ўзига бўлган ишончи ортди. Уларни ғалаба билан табриклайман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика