Неъматилло Қуттибоев: "Асабий ўйин гувоҳига айландик"
12 mar 2024 20:20
News
Неъматилло Қуттибоев: "Асабий ўйин гувоҳига айландик"
- Ўйин ҳақида
- Мавсумнинг илк учрашувини ўтказдик. Стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.
Жуда асабий ўйин ўтказдик. Аслида шунақа бўлишини билардик, лекин ўйин кутилганидан кўпроқ асабий бўлиб кетди. Охиригача курашиб ирода кўрсатгани учун йигитларга рахмат айтаман.
- "Дўстлик" жамоаси ҳақида қандай фикрларни айта оласиз?
- Мавсумолди тайёргарлик доирасида бу жамоага қарши ўйнагандик. "Дўстлик" бошқа жамоаларга ўхшамаган қизиқарли ўйин намойиш этади. Бугунги ўйинда ҳам мураббий имзоси яққол сезилиб турди.
- Арислан Юсупбаевнинг ҳолати қандай?
- Арислан ҳозир жамоавий машғулотларга қўшилгани йўқ. У жароҳатдан сўнг эндигина тикланмоқда. Тўлиқ тикланиб олиши учун озроқ вақт керак деб ўйлайман.
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments