Неманья Йованович: "Бугун яхшироқ натижага лойиқ эдик деб ўйлайман"
07 mar 2016 23:30
News
Неманья Йованович: "Бугун яхшироқ натижага лойиқ эдик деб ўйлайман"
"Андижон" футболчиси Неманья Йованович "Пахтакор"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин қийин бўлди. Ўтган йилги чемпионга қарши баҳс олиб бордик. Лекин, бугун бундан ҳам яхшироқ натижага лойиқ эдик деб ўйлайман. Хатолар бизга қимматга тушдик. Лекин, бу футбол.
Кейинги ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган ўйинда уч очкони қўлга киритишни истаймиз. Тўғри, "Локомотив" кучли жамоа, лекин, ўз ўйинимизни кўрсатсак керакли натижага эриша оламиз.
Чемпионлик учун асосий даъвогар? Мен уч ойлик танаффусдан сўнг энди келиб қўшилдим. Лекин кўриниб турибди: "Насаф", Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор" каби жамоалар ўртасида кураш кечади.
"Андижон"нинг мақсади барча ўйинларда максимал натижани қўлга киритиш. Иложи борича кўпроқ очко тўплаш", - дея ўз фикрларига якун ясади "Андижон" футболчиси.
Азиз Тўхтамуродов
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments