"Неман" - "Энергетик-БГУ" учрашувида ҳамюртларимиз урган барча голларни томоша қилинг
02 may 2022 19:11
News
"Неман" - "Энергетик-БГУ" учрашувида ҳамюртларимиз урган барча голларни томоша қилинг
"Энергетик" сафида уч нафар легионеримиз Бобир Абдихолиқов, Абдуқодир Ҳусанов ва Шоҳруҳ Абдураҳмонов асосий таркибда майдонга тушди. Қувонарлиси меҳмонлар сафидаги тўртта голни ҳам ўзбекистонлик футболчилар уришди. Абдихолиқов 7, 27 ва 88-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Абдуқодир Ҳусанов 85-дақиқада жарима тўпидан гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Шундай қилиб, 6-турдан кейин Бобир Абдихолиқов ўз ҳисобига 8та гол ва 1та голли узатмани ёзиб қўйди. Айни пайтда тўпурарлар пойгасида ҳамюртимиз якка пешқадам.
"Неман" (Гродно) - "Энергетик-БГУ" (Минск) - 1:4
02.05.2022.
Голлар: Павлюковец 42 - Бобир Абдихолиқов 7, 27, 88, Абдуқодир Ҳусанов 85.
"Энергетик-БГУ": Артем Макавчик, Ярослав Макушинский, Александр Свирепа (Самотой, 70), Алексей Лаврик, Даниил Силинский (Хлебосолов, 70), Павел Пашевич, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Андрей Рилач, Бобир Абдихолиқов, Роман Папарига (Гришенко, 63), Абдуқодир Ҳусанов.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments