Latest news

09:23Де Дзерби "Тоттенхэм"да ишлашга тайёр, агар...  0 08:52Мбаппе: "Реал"нинг ҳар бир ўйинида майдонга тушишни хоҳлайман. ЖЧ-2026 туфайли ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман"  1 08:25Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди  0 07:56"Реал" Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда — Романо  0 07:30Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  4 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  5 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  13 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1

Нега "Шўртан" Суперлигада Ғузордаги стадионда ўйнай олмайди? News

Нега "Шўртан" Суперлигада Ғузордаги стадионда ўйнай олмайди?

Хабарингиз бор, Ғузорнинг "Шўртан" клуби ўтиш ўйинида "Олимпик"ни мағлуб этди ва Суперлигага қайтди.

Куни кеча ПФЛ бош директори ўтказган матбуот анжуманида айни пайтда Суперлига баҳсларини қабул қилишга тайёр бўлмаган стадионлар рўйхатида Ғузордаги стадион ҳам борлиги эътиборимизни тортди. Вазиятга ойдинлик киритиш учун "Шўртан" клуби бош директори Шамиль Ярулин билан суҳбатлашдик. 



"Аввало, Қашқадарё ва Ғузор аҳлини Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. "Шўртан"нинг барча мухлисларини муборакбод этаман. Стадион масаласига келадиган бўлсак, энг асосий муаммо майдонимизда. Буни ПФЛ вакиллари стадионни ўрганишганида маълум қилишди. Бир нарсани таъкидлашни хоҳлардим, ПФЛ раҳбариятининг олиб бораётган ишларига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Сўнгги йилларда ПФЛ анча ўсди ва тартибга солингани бор гап. Буни ҳамма кўриб турибди. Стадионга қайтсак, биласиз, Республикамизда ичимлик суви муаммоси пайдо бўлмоқда. Масалан, Ғузор туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ҳали охирига етмаган. Бизнинг стадионимиздаги майса куз фаслига келиб табиий равишда сарғайишни бошлайди. Бу майсани сарғаймаслигининг иложи йўқ. Битта йўли бор, стадионга янги, бошқа турдаги майса экиш. Биз янги майса экишга ҳам тайёрмиз. Лекин сув муаммоси туфайли янги майса эксак ҳам шундай ҳолат юзага келаверади. Баҳор ва ёз ойларида стадионимизга келганлар билади, майса ям-яшил ҳолатда бўлади. Ғузордаги майдон сифати анча йиллардан буён юқори ҳолатда бўлиб келмоқда. Сифати деганда майдоннинг текислиги ва футболчилар учун қулайлигини айтаяпман. Майдон кузда сарғайиб кетиши бу табиий жараён. Бунга "Шўртан" - "Олимпик" учрашувини телевизор орқали кўрганлар гувоҳ бўлишди.

Айни пайтда ПФЛ билан музокаралар олиб боряпмиз, балки кузгача уй ўйинларимизни Ғузордаги стадионда ўтказишга рухсат беришар. Агар шундай бўлса ғузорлик мухлислар улардан миннатдор бўлишарди. Қайтарман, ПФЛнинг олиб бораётган ишига умуман эътирозим йўқ. Улар профессионал тарзда ишлашмоқда. Тез орада стадион борасида якуний қарор қабул қилинади", - деди Шамиль Ярулин championat.asia сайтига.




Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика