Нега Роналду "Реал"ни тарк этмоқчи?
15 nov 2017 11:21
News
Нега Роналду "Реал"ни тарк этмоқчи?
Биринчидан, Роналдунинг фикрича, "қаймоқранглилар" сафида уни қадрига етишмаяпти. Футболчи "Реал" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега қизиқиш билдирганидан ва клуб 18 ёшли футболчи учун 140 млн. евро тўлашга тайёрлигидан норози бўлган. Бу ҳақда билган Роналду раҳбариятдан Мбаппе келганидан сўнг клубни тарк этишни сўради. "Реал"дагилар бунга рози бўлишганди. Бироқ Франция терма жамоаси ҳужумчиси "Монако"дан ПСЖга ижара асосида ўтди, Роналду эса испан грандида қолди. "Қироллик клуби" Роналдунинг маошини кўтариш ҳақида ваъда берди.
Роналдунинг яна бир эътирози "Реал" олдинроқ "Барсенлона" футболчиси бўлган Неймарга қизиқиши эди. Португалиялик бу ҳаракатни, унинг ўрнига футболчи топиш деб ҳисоблади.
Роналду унинг маоши Неймар ва "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессиникидан камлигидан норози. Маълум бўлишича, айнан шу сабаб туфайли "Тоттенхэм"га қарши учрашувдан (1:3) сўнг, "Реал" билан шартнома узайтирмаслигини айтган.
Бундан ташқари, Роналду мамлакат солиқ хизмати билан муаммолар бўлаётгани учун ҳам "Реал"ни тарк этмоқчи. Олдинроқ, португалиялик солиқ органларидан 15 млн. евро қарзлиги айтилган эди. Роналду эса бу айбловларни рад этяпти.
Роналдунинг "Реал" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.
Comments