Latest news

15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  0 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  4 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  7 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Нега қўшиб берилган дақиқалар бунчалик кўп? News

Нега қўшиб берилган дақиқалар бунчалик кўп?

Агар сиз мундиални кузатиб бораётган бўлсангиз, Қатардаги турнирда ҳакамлар бўлимларга жуда кўп вақт қўшиб беришаётганини сезиб улгурганингиз аниқ.

Уч ўйинда умумий 54 дақиқа. Аввал бунақаси умуман бўлмасди.

Бу ФИФА томонидан билиб туриб ташланган қадам. Пьерлуижжи Коллинанинг фикрига кўра: тўп жуда кам вақт ўйинда бўляпти. Жамоалар голларни нишонлаш, вақт чўзиш, шифокорлар ёрдами ва ўзгаришлар билан очиқчасига "ўғрилик қилишяпти". Натижада ишқибозлар футбол эмас, тўхталишларни томоша қилишмоқда.


Шу сабабли ЖЧ вақтида иккинчи захира ҳакамини "ўйинга қўшишди". Унинг вазифаси – таймерни синчковлик билан кузатиб бориш ва тўхталиш бўлган вақтларни қўшиш. Авваллари эронлик кипернинг вазияти учун, айтайлик, уч ёки тўрт дақиқа қўшиб бериларди. Бироқ "янги ҳакам" тўққиз дақиқа тўхталиш бўлганини ҳисоблабди – ва улар якунда қўшиб берилган дақиқаларда ўз аксини топди.

Умуман олганда футбол "тоза вақт"га қайсидир маънода ўтишга анча яқин келди. Шундай бўлсада, назаримизда бу ҳали ҳаммаси эмас. Идеал вариантни топиш йўлидаги бир қадам холос.  

Нима бўлганда ҳам, тан олиб айтинг, бу ўйинни 85-дақиқада тугатиб қўйгандан яхшироқ-ку?!  

Ҳа, айтганча, суратдаги Жанни Сиказве бугун бўлиб ўтадиган Бельгия - Канада учрашувини бошқариб боради.  

Хўш, бундай қарорга сиз нима дейсиз?

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика