Latest news

17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  0 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  0 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  4 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  1 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   18 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  43 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   40 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0

Нега Жо Харт жаҳоннинг энг ғалати дарвозабони? News

Нега Жо Харт жаҳоннинг энг ғалати дарвозабони?

Tags :  Жо Харт
"Манчестер Сити" дарвозабони Жо Харт кўпинчи ўзи билмаган холда барчанинг диққат марказида бўлиб қолади.

Йирик футболчилар ортида йирик рақамлар туради. Гиггз ва Хави ўз жамоаси сафида тонналаб учрашувлар ўтказгани учун буюкка айланишди. Пеп дарвидаги "Барселона" эса ҳар баҳсда камида 500 та пас бериб "Тотал футбол" тамғасини олди. Рақамларга янада чуқурроқ шўнғийдиган бўлсак, Отаменди ўтган мавсумда иккинчи қават учун курашларнинг 64%да ғалаба қозониб (Примерода энг яхши натижа) 45 млн. евро эвазига "Сити"га ўтди.

Асосий шахсий соврин фойдалилик бўйича энг катта кўрсаткичга эга футболчига топширилади. Аммо жуда кам холларда бу ёндошув тўғри эмасдек. "Арсенал" ўз вақтида нега айнан Дрогбадан "пачка"лаб гол ўтказган? Нега Клозе гол урган учрашувда Германия терма жамоаси бирор маротаба ҳам мағлуб бўлмаган? Рақамлар жим.

Сиз статистикалар ҳаммасини тўғри айтади десангиз жуда катта хато қиласиз. "Google"да "псж ман сити чемпионлар лигаси" деб ёзинг ва Жо Харт рақамлар доим ҳам ҳақ бўлавермаслигини исботлайди.

"Шаҳарликлар" АПЛда олтин медалга эга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлишди, аммо Чемпионлар лигаси чорак финалида тенг рақибни мағлб этишди. Пеллегрини шогирдлари Давид Луис пенальти ишлагунича ҳужумга жуда кам ўтишаётган эди. 11 метрлик жарима тўпи қаршисига жаҳоннинг энг қўрс футболчиси яқинлашди. Жо ўзи билгандек ўнг томонга йиқилди ва жамоасини голдан қутқарди. Тўпни қайтарган Харт "Сити"нинг асосий фигурасига айланди. Буни мавсумнинг сейви дейиш мумкинмиди?


Бу таассурот танаффусгача сақланиб қолмади. Фернандо ўз дарвозаси олдида хато қилди ва Златан ўзгача услубда гол урди. Бу оператор ва Харт улгурмай қолди.


"Сити" дарвозабони ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун "Парк де Пренс"даги биринчи бўлимнинг ўзи етарли бўлди. 6 йил давомида асосий таркибдан тушмай келаётган Жо, ўзининг бетакрор ҳаракатлари билан жамоаси муқаррар голдан қутқариб қола олади, аммо бир ҳафта ўтиб аутсайдерлардан "қўнғиз гол" ўтказиб юборади.

Камчиликсиз посбонлар йўқ, уларнинг ҳеч бири ҳимоячи хатосидан кафолатланмаган. Аммо шунга ўхшаш "омадли" вазиятларда Харт жуда кўп иштирок этади. Шу билан бирга у шедевр голларни ўтказиб юборишни ҳам билади. Агар Кавани йиқилаётиб гол урганида, Жо Париждаги учрашув видеосини ўз биографиясидек сотиши мумкин эди.


Катта "қовунлар туширади"

Харт ҳам бошқа инглиз посбонлари каби хатоларга ўч. У ўз фаолиятининг бошида тўпга чиқишларда жуда кўп "қоувн туширган". "Сандерленд, "Блэкберн" ва "Лестер"га (2010/11 мавсумда "тулкилар" Англия Кубогининг 3-босқичигача етиб борган) қарши учрашувлардаги Жонинг хатоларини Youtube сайтининг дарвозабонларга аталган видеоларнинг ҳар бирида учратиш мумкин.

Харт ўз дарвозасини кам ташлаб чиқадиган бўлди, лекин оддий зарбаларни қайтаришда асабийлаша бошлади. Бундай голлар кўпроқ 2013 йилда "Сити" дарвозасига кириб кетаверди ва танқидчиларнинг ҳар иккинчиси посбонга "тош отди". "Сити" февралда "Саутгемптон"га ғалаба совға қилди (1:3) ва учрашувда урилган голларнинг биттасида дарвозабон 100% айбдор эди. Апрелда Энди Кэррол ҳамюрти оёқлари орасидан гол урди, августда Харт шотландияликларга қарши баҳсда ғалати гол қўйиб юборди. Омадсизликлар маркази октябрь бўлди: Жо "Бавария" билан ўйинда Риберининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини қайтара олмади.


Буюк голларни ўтказиб юборади

Агар ФИФА "энг чиройли гол ўтказиб юбориш" номинацисида ғолиб аниқлаганида, Жо рекордчи бўларди. "МС"нинг биринчи рақами дарвозасига шунчалик кўп чиройли гол урилганки, у формаси остида Балотелли каби "Нега доимо мен?" ёзувли майка кийиб юрса бўлади. Жо бу борада миллий чемпионати ва халқаро учрашувларда бир хил натижага эга.


Жаҳон даражасидаги дарвозабонлигича қолаверади

Роналдиньонинг Симэн дарвозасига урган голини, Невиллнинг Робинсонга берган пасини, Карсон ва хорватлар, ҳамда Гриннинг Жанубий Африкадаги ишларини яхши эслаймиз. "Уч шерлар"нинг сўнгги ҳимоя чизиғи жуда кўп хато қилганки, хатто дарвозага икки посбонни қўйишни истаб қоласиз. Аммо Мессининг пенальтисини ва Мюллернинг зарбаларини қайтарган Жо Хартга қараб бундай дейиш қийин. Аммо нима ҳам дердик, хато қилиш уларнинг қонида бор.

Баҳорда Англия терма жамоаси дарвозасини қўриқлаш учун "Сток Сити" посбони Жек Батлэнд чақирилган эди, аммо у немисларга қарши баҳсда жиддий жароҳат олди. Энди Евро-2016да инглизлар дарвозасини Жо қўриқлаши аниқ бўлди. Нима бўлишидан қатъий назар, Харт Франция майдонларида барчанинг диққат марказида бўлиши аниқ.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика