Latest news

20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  0 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  0 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2

“Нефтгазмонтаж” жамоаси молиявий муаммолар сабаб Биринчи лигадан чиқишга қарор қилди News

“Нефтгазмонтаж” жамоаси молиявий муаммолар сабаб Биринчи лигадан чиқишга қарор қилди

Тошкентнинг “Нефтгазмонтаж” футбол жамоаси Биринчи лигадаги фаолиятини тўхтатди.

Клуб бу ҳақда 18 май куни расман мурожаат қилди. 

Бунга сабаб сифатида молиявий муаммолар кўрсатилди. Жамоанинг сафар учрашувлари ҳамда ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ ҳаражатларга маблағ мавжуд эмас. 

“Нефтгазмонтаж” биринчиликнинг 6-туридан ўрин олган “Андижон II” жамоасига қарши сафар ўйинида қатнаша олмаган ва техник мағлубиятга лойиқ кўрилганди.

Маълумот учун, “Нефтгазмонтаж” футбол жамоаси Нефтгазмонтаж МЧЖ таркибидаги тузилма сифатида 2021 йилги мавсумда ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилганди. Уставдан келиб чиқиб, қатнашчи Биринчи лига мусобақасидан четлаштирилса, у шунингдек лига қатнашчилари сафидан ҳам чиқарилади.

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 6.9-банди асосида “Нефтгазмонтаж” жамоасининг жорий мавсумдаги барча натижалари бекор қилинади ва турнир жадвали шу асосда қайта шакллантирилади. Жамоа футболчилари бошқа жамоалар билан шартнома имзоласа, мазкур шартномалар ЎзПФЛ рўйхатидан трансфер ойнасига қадар ҳам ўтказиб берилади. Бироқ футболчилар лицензияси трансфер ойнаси очиладиган 4 июль санасидан бошлаб берилади.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика