Latest news

23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  24 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13

«Нефтчи»нинг янги матбуот гуруҳи тасдиқланди News

«Нефтчи»нинг янги матбуот гуруҳи тасдиқланди

Tags :  Нефтчи
30 декабрь куни “Нефтчи” ПФК қароргоҳида жамоа раҳбарияти иштирогида кичик йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни олиб борган клуб раиси Салимжон Зокиров “Нефтчи”нинг янги матбуот хизмати гуруҳини маълум қилди. Кўплаб мухлисларнинг талаб ва истакларига кўра, матбуот хизматига раҳбар этиб узоқ йиллардан буён журналистика соҳада фаолият олиб бораётган Баҳодир Эргашев тайинланди. Шунингдек, гуруҳ таркибидан “Рухсор” ТРК мухбири, ёш ижодкор Ҳожиакбар Жабборов ўрин олди. Клубда 3 йилдан буён фаолият олиб бораётган тасвирчи Рустам Мелибоев ҳам ушбу гуруҳнинг вакили сифатида тасдиқланди.

Умид қиламизки, бу хабар Янги йил байрами арафасида жамоа мухлисларини қувонтиради. 2016 йилнинг илк ойидан бошлаб матбуотда “Нефтчи” ПФКга оид сўнгги хабарлар билан танишиб боришингиз мумкин.

Кириб келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин! Янги 2016 йил севимли жамоамиз “Нефтчи” учун муваффақиятларга бой бўлсин.

“Нефтчи” клуби матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика