Latest news

09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  0 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  4 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  7 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  2 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  23 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46

“Нефтчи”нинг уч футболчиси билан суҳбат News

“Нефтчи”нинг уч футболчиси билан суҳбат

Сергей Ковшов бош мураббийлигидаги фарғоналиклар Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Куни кеча клуб расмий сайти ходимлари жамоанинг бир қатор футболчилар билан интервью ташкил этишди.

Жасур Азимов: Биринчи ўринда “Нефтчи” жамоаси футболчисига айланганимдан хурсандман. Мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда. Бунинг учун уларга раҳмат. “Навбаҳор” билан қийин ўйин ўтказдик. Қишки йиғинда жамоа кўригида бўлиб турган барча ўйинчилар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Шуни ҳисобга оладиган бўлсак, наманганлик футболчилар ҳам бизга қарши бор кучлари билан тўп суришди. Янги жамоа ташкилланмоқда. Секин-аста футболчилар бир-бирини тушуниб боради. Янги мавсумдан умидимиз катта.

Амиржон Сафаров: “Навбаҳор”га қарши ўйин осон ўтмади. Афсуски, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар голли вазиятларни муваффақиятли якунлаганимизда баҳс бошқача руҳда кечиши ҳам мумкин эди. Тошкентдаги илк назорат ўйинлари бўлгани учун йигитлар бироз бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишга қийналишди деб ўйлайман. Бу вақтинча ҳолат. Мазкур жараёндан ўтиб олсак, ҳаммаси яхши бўлади. Кучли таркиб шаклланмоқда. Наманган жамоаси ҳам ёмон эмас. Анча йиллардан бери бир хил таркиб ўйнаб келмоқда.

Суннатилла Эрматов: Янги мавсумга тайёргарлик яхши кечяпти. Клуб томонидан футболчиларга барча шароитлар яратиб берилган. Йиғинлар чоғидаги ўртоқлик баҳслари мураббийлар учун жуда фойдали бўлади. Шу орқали улар кўрикдаги футболчиларнинг имкониятларига баҳо беришади. Олдинда “Нефтчи”ни яна бир қатор баҳслар кутмоқда. Биз галдаги ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз албатта. Бу орқали фарғоналик мухлисларни хурсанд қилмоқчмиз. Футболда энг муҳими ғалаба ҳисобланади.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика