Latest news

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  8 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

"Нефтчи"нинг натижалари шунчаки тасодиф эмас" — Шароф Муҳитдинов янги жамоаси ҳақида нималар деди? News

"Нефтчи"нинг натижалари шунчаки тасодиф эмас" — Шароф Муҳитдинов янги жамоаси ҳақида нималар деди?

"Нефтчи" жамоаси ёзги трансферлар ойнаси вақтида вақтида ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдиновни қўшиб олганини эълон қилди.

Мавсумнинг дастлабки қисмини Эроннинг "Санат Нафт" клубида ўтказган футболчи эндиликда фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилади. Янги жамоаси, таклиф ва форс ўлкасидаги фаолияти ҳақида Шароф Муҳитдиновнинг фикрларини тингладик. 

- Дастлаб Эрондаги фаолиятингизга тўхталиб ўтсангиз. Қандай таассуротлар қолди? Умуман, Эрон клублари бизнинг футболчиларга қанчалик мос?

- Эрондаги фаолиятим яхши ўтди, деб ўйлайман. Чунки олдимизга қўйилган вазифани бажардик. 

- У ерда узоқ вақт барқарор ўйнаб кетиш кўпроқ қайси омилларга боғлиқ?

- Биламизки, Эронда кўпроқ жисмонан ва кучга асосланган футбол ўйналади. Барқарор ўйнаб кетиш учун юқоридаги хислатлардан ташқари бироз вақт ҳам талаб этилади. 

- Эрон клуби фаолиятингиздаги тўғри қарор бўлдими? Кўнглингиз тўлдими?

- Албатта, кўнглим тўлди. Мураббийлар, раҳбарият ҳам қониқди, деб ўйлайман. Улар менга яна шартнома таклиф қилишди. 

- "Нефтчи" таклифининг ўзига жалб қилган асосий томони нимада бўлди? Қайси фактор клуб чорловини қабул қилишингизда устунлик берди?

- Қандай жамоага келганимни, масъулиятни тушуниб турибман. "Нефтчи" – тарихий жамоа. Клуб олдига қўйилган вазифани бажаришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

- "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги натижаларида кимнинг ҳиссаси кўпроқ бўлди?

- Бу натижалар шунчаки тасодиф эмас. Муваффақиятда барчанинг ҳиссаси бўлиши табиий. Мухлислар Фарғонада доим юқори ўринларни, ёрқин ғалабаларни кутишади. Уларсиз футбол қизиқ эмас. 

- Иккинчи даврада нима кутиш мумкин? "Насаф" билан совринли ўринларни эгаллагансиз, "Пахтакор" билан чемпионликни қўлга киритгансиз. "Нефтчи" билан мақсадлар қандай?

- Мақсад – фақат юқори ўринлар. Биринчи даврадан мураббийни кўнгли тўлган, деб ўйлайман. Эндиликда тайёргарликни пухта олиб боришимиз шарт. Иккинчи даврада ҳам стадионга келганларни ғалабалар билан хурсанд қила оламиз. 

- "Нефтчи"га келиб қўшилишингиз тез юз берди. Яна таклифлар бормиди?

- Бошқа таклифлар бор. Аммо кўнглим "Нефтчи"ни танлади. Худо хоҳласа, бу жамоа билан ҳам соврин ютишни истайман. Ўтиш тезда юз берганига келсак, трансфер ойнаси очилди ва биз келишувга эришдик. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика