Latest news

09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  4 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1

"Нефтчи"нинг иши" ўзбек футболини дунёга машҳур қилди News

"Нефтчи"нинг иши" ўзбек футболини дунёга машҳур қилди

Кеча, 1 декабрь куни "Нефтчи" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлигага йўлланма берувчи баҳснинг якунида аҳмоқлик юз берди.

Бу ҳақида ҳамма эшитган ёки ҳеч бўлмаса ижтимоий тармоқлардаги "таэквондо услуби" видеосини кўрган бўлса керак. Вазиятдан боҳабар бўлмаганлар учун воқеа аслида қандай бўлганини такрорлаб ўтаман.

"Нефтчи" ва "Турон" Про Лиганинг сўнгги турида ўзаро тўқнаш келди. "Нефтчи" ушбу баҳсда дурангга эришса ҳам Суперлигага чиқарди, "Турон"ни эса фақат ғалаба қониқтирарди. Учрашувнинг 13-дақиқасида бош ҳакам "Нефтчи" дарвозасига пенальти белгилади ва хуштакдан кейин содир бўлган жанжал сабабчиларини сариқ карточка билан жазолади. Баҳсни Шавкат Насибуллаев бошқараётган эди. Бир пайтлар "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган, ҳозирда "Турон" сафида тўп тепаётган Жавоҳир Соҳибов 11 метрлик жаримадан гол ура олмади, аниқроғи "Нефтчи" посбони сейв ижро этди. Тайм голларсиз якун топди.

Иккинчи тайм ҳам худди биринчисидагидек кескин курашларга бой бўлди ва "Турон"нинг омади келди. 81-дақиқада Асилбек Қаюмов меҳмон жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бир қанча вақтдан сўнг "Турон" футболчиси ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнагандек кўринди, аммо ҳакам пенальти белгиламади ва тўғри қилди. Такрорий лавҳада қўл билан ўйин бўлмаганига ишонч ҳосил қилдик. Баҳснинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. "Нефтчи" гол ура олмади ва баҳс "Турон"нинг ғалабаси ҳамда Суперлигага йўлланма олиши билан якун топди. Ўйин тугаши билан "Нефтчи" футболчилари Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига эътироз билдиришни бошлади ва кутилмаганда майдонга мағлубиятдан кўзи қонга тўлган мухлислар тушиб кетишди. Футболчилар ва ишқибозлар бир-бирининг агрессиясидан "илҳом олиб" ҳакамни дўппослай бошлашди ва мезбон жамоа футболчиси Шавкат Насибуллаевга таэквондо услубида зарба берди. Баҳс мана шундай жанжал билан якунланди. Сўнгги маълумотларга кўра, ИИБ ходимлари бир неча ишқибозни қўлга олибди ва жанжал иштирокчилари қилмишига яраша жазо олади.

Яна бир маълумот, "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан бир неча кун олдин Суперлига учрашувларида ишлаган 3 ҳакам келишилган ўйинларда иштирок этгани учун ЎФА томонидан жазолангани ҳам фарғоналик футболчи ва мухлисларнинг агрессияси ортишига сабаб бўлиши мумкин.

Ушбу воқеа бу оламда ўзбек футболи ҳам борлигини билдириб қўйди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео тезда оммалашиб кетди. Учрашув якунланганидан бир неча соат ўтиб МДҲ мамлакатлари футболини ёритувчи машҳур сайтлар ушбу воқеага эътибор қаратиб, турли сарлавҳалар билан хабарлар, мақолалар эълон қилишни бошлашди.

TSN.UA (Украина): "Ҳакамларни дўппослашди: Ўзбекистонда ўйиндан кейин оммавий муштлашув бўлиб ўтди".

RIA.RU (Россия): "Ўзбекистондаги футбол ўйини оммавий муштлашув билан якун топди".

SPORT.UA (Украина): "Сакраб тепиш: Ўзбекистонда мухлислар ва футболчилар майдондаги ҳакамни савалашди".

CHAMPIONAT.COM (Россия): "Ўзбекистонда футбол ўйинидан сўнг жанжал содир бўлди".

SPUTNIK.KG (Қирғизистон): "Футболчи ҳакамни сакраб тепди - Ўзбекистондаги футбол ўйини тартибсизликка айланиб кетди".

Бу ҳали бошланиши... Тез орада инглиз, испан, немис нашрлари ҳам йигитларни ва футболимизни "мақтай" бошлашади.


Чет эл ОАВни четга суриб турайлик, Ўзбекистоннинг ўзидаги футболга умуман қизиқмайдиган инсонлар ҳам ушбу жанжал ҳақида гапира бошлашди ва қулоғимга ажойиб гаплар чалинди: "Анави ҳакамни тепган видеони кўрдингми, футболимиз яна қизиқарли бўляптими? Ана энди стадиондан футбол кўрсак бўлади". Қора ПР (салбий реклама) ҳар қандай супер рекламадан устун эканлигини яхши билсангиз керак. "Нефтчи" вакиллари ва мухлисларининг "қилиғи" ўзбек футболини уйғотгандек бўлди. Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор деганларидек, энди ички чемпионат ўйинларига бўлган қизиқиш ортди. Бу учун "Нефтчи"га раҳмат, аммо ҳакамга қўл кўтарганлар жазоланиши тарафдориман.

Author : Aslanov Jasurbek
Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика