Latest news

18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  0 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  1 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  4 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  8 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19

"Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж + Сирожиддин Қўзиев ва Шерзод Каримов билан интервью News

"Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж + Сирожиддин Қўзиев ва Шерзод Каримов билан интервью

Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси иккинчи даврага ҳозирликни Тошкент шаҳрида олиб бормоқда.

Кечадан эътиборан машғулотларга киришган жамоа аъзолари пойтахтимизда жойлашган "Бунёдкор" академияси майдонида шуғулланмоқда. Машғулотларда футболчилар жисмоний жиҳатдан тикланиш машқларини олиб боришди.

Виталий Левченкога бевосита яқиндан Владимир Ежуров, Анвар Норқулов кўмаклашяпти. Дарвозабонлар билан эса Фарруҳ Бердиев шуғулланмоқда, дея оламиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Милан Чирич 10 июль куни клуб ихтиёрига етиб келади. Жамоани айни пайтга қадар Марко Шарич расман тарк этган. Шаҳзод Убайдуллаев ва Аброр Исмоилов маълум бир сабабларга кўра клуб билан бирга эмас. Бу ҳақида батафсил яна хабар берамиз. 

Championat.asia мухбири Абдулазиз Искандаров бугун бўлиб ўтган машғулотлар аввалида биринчи даврада "Нефтчи" тўпурари бўлган Сирожиддин Қўзиев ҳамда Шерзод Каримовнинг фикрларини тинглади. 

"Биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Буни турнир жадвали ҳам айтиб турибди. Худо хоҳласа вазиятни ўнглашимизга ишонаман. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирда янги мураббий қўл остида тайёргарлик кўряпмиз. Ортда қолган ўйинларда ҳужумчиларимиз ҳам борларини беришди. Лекин омад келмади. Голларим билан жамоамга фойдам тегса хурсанд бўламан. Муҳими жамоа ғалабаси. Виталий Левченко билан энди иккинчи кун ишлашимиз. Олдинда расмий ўйинларга қадар вақт бор. Машғулотларда астойдил ишлаймиз",- дейди Сирожиддин Қўзиев. 

"Барибир жароҳат ва йўқотишлар ўз сўзини айтди. Ютадиган ўйинларда мағлубиятга учрадик. Кетма-кет очко йўқотишлардан сўнг жамоани ўзига келиши қийин бўлди. Ўйлайманки, олдиндаги баҳсларда хатоларни такрорламаймиз. Айни пайтда раҳбарият, мураббийлар штаби ўзгарди. Фарғона футболини юқорига кўтаришимиз керак. 

Кам ўйин амалиёти берилганидан хафа эмасман. Сабр қилиб чидадим. Ўз имкониятимни кутдим. Танаффусда ўз устимда ишлаб иккинчи даврада яхши ўйинларимни кўрсатаман, деб ўйлайман. Тез кунларда майдонда кўриниш бериб қоламан",- дейди Шерзод Каримов.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика