Latest news

18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  50 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

"Нефтчи"нинг 16 нафар футболчи иштирок этган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ News

"Нефтчи"нинг 16 нафар футболчи иштирок этган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Суперлига жамоалари янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда.

Суперлигага қайтган "Нефтчи" клуби бир неча кундан бери Тошкентда машғулотлар олиб бормоқда. Фарғоналикларнинг кечаги машғулотларини бевосита кузатиб бордик. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги жамоа машғулотида кеча жами 16 нафар футболчи иштирок этди. Янги келган Лутфулла Тўраев собиқ жамоаси билан хайрлашиб келиш учун жавоб олгани боис иштирок этмаган бўлса, дарвозабонлардан бири Акбар Тўраев жароҳат сабаб кеча кўриниш бермади. Бундан ташқари, Дониёр Нарзуллаев ҳам "Насаф" таркибида "Қўқон-1912"га қарши баҳсда олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмагани боис кеча чигалёзди машқлардан сўнг индивидуал тарзда шуғулланди ва тўп билан ишламади.


Бош мураббийнинг сўзларига кўра, тез орада Александр Йешич Тошкентдаги йиғинга келиб қўшилади. Дарко Станоевич, Даниэль Стойкович ва яна бир ўйинчи Туркиядаги йиғинда жамоага келиб қўшилади. Бундан ташқари, жамоа 2 нафар янги футболчини жалб қилишни мўлжалламоқда.

"Нефтчи" жамоаси 16 январь санасида "Бухоро"га қарши назорат учрашуви ўтказади. Беллашув Тошкентдаги "Чиғатой" ўқув базасига қарашли сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади. Ўйин 11:00да старт олади.

Бироздан сўнг "Нефтчи"нинг кечаги машғулотидан видеолавҳа ва жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббийи Дурбек Умаралиев билан суҳбатни томоша қилишингиз мумкин.

"Нефтчи"нинг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов



"Нефтчи"нинг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика