Latest news

08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  0 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  1 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  3 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  2 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  5 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0

“Нефтчи”ни грандлар кутяпти ёхуд Сергей Ковшовнинг омадли старти ҳақида. News

“Нефтчи”ни грандлар кутяпти ёхуд Сергей Ковшовнинг омадли старти ҳақида.

“Рухсор” ФМ радиосининг “Футбол кундалиги” дастури диққат марказида Водий футбол клубларининг ўтган турдаги ўйинлари.

Шундай қилиб, 21-тур баҳслари ортда қолди. “Навбаҳор”дан ташқари барча Водий жамоалари турни ғалаба билан тугатди. “Андижон” мухлисларининг Сергей Ковшовга бўлган ишончи ортди. Мураббий дебют баҳсини ғалаба билан бошлади. “Соғлом Авлод” стадиони “Андижон”нинг ғалабаларини соғиниб қолганди. Ковшов бошчилидаги андижонликлар 21-турда “Қизилқум”ни таслим этиб, керакли уч очкони нақд қилишди. Сергей Ковшов “Андижон”ни Олий лига олиб қолишнинг имкони борлигини айтди. Ҳозирча мураббийнинг старти ёмон бўлмади. Воқеалар ривожини кузатамиз. Энди “Андижон” янги мураббий билан сафарда қандай ўйнайди ? Мавсумни қай тарзда давом эттиради? Ростан ҳам барчаси Гесснинг кетиши боғлиқмиди? Хуллас, Ковшов учун ўзига хос синовли, мураккаб давр. 

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини жиддий ўйинлар кутмоқда. Жамоа навбатдаги турларда мамлакат етакчиларини қарши олади. Албатта муҳим ўйинлар арафасида ғалаба жуда муҳим. Фарғоналик футболчилар бу йилги мавсумда “Сўғдиёна”га иккила даврада ҳам имконият беришмади. Хуллас, Фарғона клуби оғир тақвимнинг энг кескин нуқтасига яқинлашмоқда. “Нефтчи”ни “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Насаф”га қарши ўйинлар кутяпти. Ушбу баҳслардаги натижалар ОЧЛ масалани ҳал қилиб бериши аниқ. Мурод Исмоиловга шифокорлар ўйинларда иштирок этишга рухсат беришмаяпти. Мураббийни соғлиғи борасида муаммолар бор.  Ҳозирча мураббийлик вазифасини Андрей Фёдоров бажармоқда.  

“Навбаҳор”га доимгидек барқарорлик етишмаяпти. Наманганликлар иккинчи давра стартини яхши бошлашганди. Бироқ кейинчалик ҳаммаси бир текисда кечмади. 21-турда “Динамо” “Навбаҳор”ни ўз уйида мағлуб этди. Бахтиёр Ашурматов Самарқанддаги баҳс ҳақида гапирар экан, “Навбаҳор”га омад етишмаганин айтиб ўтди: Бугун тенгкучли бўлган рақиблар ўртасида ўйин бўлди. Ҳар икки жамоага ҳам ўйиндан олдин очко жуда зарур эди. «Динамо» яратилган имкониятларини голга айлантириб, ғалаба қозонишга эришди. Рақиб голи ўйин охирида киритилгани учун бизда жавоб тўпини киритиш учун деярли вақт қолмаганди. Омад рақибларга кулиб боқди, - дейди “Навбаҳор” устози. 

“Машаъл”нинг Водий жамоаларига қарши ўйинлари хал натижалар билан ҳотима топмоқда. Ўтган турда “Машъал” клуби “Нефтчи”ни мағлуб этган бўлса, Муборак жамоасини кейинги турда Фарғона вилоятининг бошқа бир жамоаси таслим қилди. 

“Рухсор” радиоси, “Футбол кундалиги” дастуридан. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика